

Маълумотларга кўра, PES ҳамда УЕФА ўртасидаги бир неча йиллик шартнома якунига етган. Энди PES виртуал футбол ўйинида Чемпионлар лигаси мусобақаси бўлмаслиги мумкин. FIFA ўйинини ишлаб чиқарувчи EA Sports компанияси Чемпионлар лигаси ҳуқуқини сотиб олиш учун УЕФА билан музокара ўтказмоқда. Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, FIFA19 ўйинида ушбу мусобақа пайдо бўлади.



