

“Агар “Манчестер Юнайтед” чемпионатда яхшироқ натижага эришишни истаса, ёзда трансфер учун 200 миллион фунт сарфлаши керак. Клуб қишда ҳужумдаги ярим ҳимоячи сотиб олиш учун фақатгина 37 миллион фунт сарфлади холос. Агар Мойес мусобақа жадвалининг юқори ўринларида бораётган жамоаларни қувиб етишни истаса яхшироқ пул сарфлашига тўғри келади, аммо бу ҳам унинг юз фоиз омадга эришишини кафолатлай олмайди”, - дейди Коул.



