Эмир Спахич 3 ойга дисквалификация қилинди ва 20 минг евро жарима тўлайди

Aslanov Jasurbek
23 апр 2015
"Байер" собиқ ҳимоячиси Эмир Спахич Леверкузендаги стадионда оммавий муштлашувда иштирок этгани учун Немис футбол иттифоқи томонидан 3 ойга футболдан четлатилди ва 20 минг евро жаримага тортилди.

Муштлашув 8 апрелда "Бавария"га қарши Германия Кубоги чорак финал ўйинида содир бўлди. Ўйин якунланганидан сўнг босниялик дўстлари билан олдиндан банд қилинган ложага ўтишга ҳаракат қилди. Аммо стадион ишчилари уни ва дўстларини ложага ўтказмади. Натижада оммавий муштлашув юзага келди ва бу вазиятни фақат полициячилар тўхтатиб қола олди.

34 ёшли футболчи бу жанжалдаги иштирок туфайли унга нисбатан жиноий иш очилди ва кейинроқ "Байер" Спахич билан шартномани бекор қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: football.kulichki.net