Эмери: "Неймар ва Кавани жаҳондаги энг яхшиларга айланиши мумкин, улар бир-бирига керак"
24 ноя 2017 19:59
Янгиликлар
Эмери: "Неймар ва Кавани жаҳондаги энг яхшиларга айланиши мумкин, улар бир-бирига керак"
ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери "Монако"га қарши Франция чемпионатининг 14-тур учрашувидан олдин Неймар ва Эдинсон Кавани каби футболчиларнинг муҳимлиги ҳақида гапирди.
"Бу икки футболчи дунёдаги энг яхши футболчиларга айланиши мумкин. Улар ақлли ва бир-бирига ҳамда жамоадошларига кераклигини билишади. Мен учун уларни бирга ўйнатиш муҳим.
"Монако"га тўхталадиган бўлсак, улар ўтган мавсумдагидек очко тўплашди. Балки биз кучлироқдирмиз, аммо "Монако" уйида яхши ўйнайди ва кўп гол уради. Сўнгги етти учрашувдан фақат биттасида ғалаба қозонганмиз.
Жардим жамоамизни яхши билади, у ақлли мураббий. Ўйин ажойиб ўтади. Баҳс Мбаппе учун ҳам муҳим" - дейди Эмери.
"Монако" - ПСЖ учрашуви 26 ноябрдан 27 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар