

"Бу икки футболчи дунёдаги энг яхши футболчиларга айланиши мумкин. Улар ақлли ва бир-бирига ҳамда жамоадошларига кераклигини билишади. Мен учун уларни бирга ўйнатиш муҳим.
"Монако"га тўхталадиган бўлсак, улар ўтган мавсумдагидек очко тўплашди. Балки биз кучлироқдирмиз, аммо "Монако" уйида яхши ўйнайди ва кўп гол уради. Сўнгги етти учрашувдан фақат биттасида ғалаба қозонганмиз.
Жардим жамоамизни яхши билади, у ақлли мураббий. Ўйин ажойиб ўтади. Баҳс Мбаппе учун ҳам муҳим" - дейди Эмери.
"Монако" - ПСЖ учрашуви 26 ноябрдан 27 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.



