

Европа лигаси финал учрашуви 29 май куни Бокуда ўтказилади.
"Азар — вазият ўйинчиси, лекин ҳал қилувчи вазият эмас. Биз мана шуни олдини олишимиз керак. Унда ғолиблик салоҳиятини кўрмоқдаман. Бундай ҳислатни фақат Месси, Роналду, Неймар ва Салаҳда кўриш мумкин. Мен учун Азар — дунёнинг энг яхши беш ўйинчисидан бири", - дейди Эмери.

Азар "Челси" шарафини 2012 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда. 2018-2019 йилги мавсумда белгиялик юлдуз АПЛнинг 37 ўйинида 16 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.



