Элдорбек Суюнов: "Меҳнатларимиз самарасини бўлажак ўйинларда кўрамиз"
31 авг 2015 09:00
Янгиликлар
Элдорбек Суюнов: "Меҳнатларимиз самарасини бўлажак ўйинларда кўрамиз"
Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Элдорбек Суюнов МТЖнинг кечаги машғулотидан сўнг тайёргарликлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Тайёргарликлар кўтаринки руҳда ўтмоқда. Ҳамма мураббийнинг ўз услуби бўлгани каби Самвел Бабаяннинг ҳам ғоялари бошқаларникидан фарқ қилади. Машғулотлар жараёнида ҳар тарафлама ўзгаришларни кўриш мумкин. Умуман барчаси яхши ва қизиқарли кечмоқда. Ҳар бир позицияда кучли рақобат мавжуд. Хусусан дарвозабонлар ўртасида ҳам соғлом рақобат вужудга келган. Асосий таркибга тушиш учун барчанинг имкониятлари тенг деб ўйлайман. Кимнинг майдонга тушиши муҳим эмас, асосийси ғалаба қозонишимиз керак. Худо хоҳласа мухлисларга ғалабани тақдим этамиз. Бўлажак ўйинларда максимал очко тўплашимиз лозим. Машғулотлардаги меҳнатлар самарасини энди Яман ва Филиппинга қарши ўйинларда кўрамиз", - дейди Элдор Суюнов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар