UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  3 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  5 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  56 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  15 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

Элдорбек Суюнов: "Евро-2016да Нойер, Чех ва Льориснинг ўйинларини диққат билан кузатаман" Янгиликлар

Элдорбек Суюнов: "Евро-2016да Нойер, Чех ва Льориснинг ўйинларини диққат билан кузатаман"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Насаф" клуби дарвозабони Элдорбек Суюнов Европа чемпионатида ўз амплуадошларининг ўйинларига алоҳида эътибор қаратишини таъкидлаб ўтди.


Ўзбекистон терма жамоасининг "қуруқ" серия ўтказиш бўйича рекордчи дарвозабони Элдорбек Суюнов билан боғланиб, Европа чемпионати хусусида унинг фикрларини сўрадик.

Яъни, моҳир дарвозабон Евро-2016да ўз амплуадошлари ичидан кимларни ўйинига қизиқиши ва ҳамкасблари орасидан қай бирини кучлироқ деб ҳисоблаши ҳақида гапириб ўтди.


- Францияда бўлиб ўтадиган футбол байрамини кўпчилик қатори интизорлик билан кутдим. Европа чемпионати қизиқарли ўтиши аниқ. Кимларни ўйинини диққат билан кузатаман? Аввало Мануэль Нойер ва Петр Чех иштирокидаги учрашувларни катта қизиқиш билан томоша қиламан. Уларнинг ҳаракатларини кузатиш мен учун икки ҳисса қизиқ. Нойер ва Чехни жаҳондаги энг кучли дарвозабонлардан, деб биламан. Олдиндан Петр Чехнинг ўйинларини ёқтирардим. Нойер эса ундан ҳам ўтиб кетди. Яъни охирги йилларда ушбу немис дарвозабони жаҳонда ким биринчи рақамли кипер эканлигини исботлади. Ушбу тажрибали дарвозабонларнинг ҳаракатларини томоша қилиб нафақат завқ оламан, балки мен учун ўрганадиган жиҳатлари ҳам бисёр. Шунингдек, ушбу мусобақада Уго Льориснинг ўйинларини ҳам катта қизиқиш билан кутяпман. Чунки ушбу ҳамкасбим ўз уйларида ўтадиган муҳим турнирда қандай ҳаракат қилиши қизиқ бўлади. Франция Европа чемпионати фаворитлари қаторида. Кўп нарса эса Льориснинг ўйинларига ҳам боғлиқ бўлади. Ушбу Европа чемпионатида Нойер, Чех ва Льориснинг ўйинларига катта эътибор қаратаман.

Кимга мухлислик қиламан? Англия терма жамоаси мухлисиман. Мануэль Нойер туфайли Йоахим Лёв бошқарувидаги немис машинасига ҳам ишқибозлиқ қиламан. Менга қолса Англия бош соврин билан уйга қайтгани маъқул. Аммо Германия ғолибликка асосий даъвогар. Германия чемпион бўлса ҳам бундан хурсанд бўламан.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика