UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2

Элдор Шомуродов: "Рома"дан кетишга яқин эдим, аммо ҳозир барчаси яхши бўлиб кетди" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Рома"дан кетишга яқин эдим, аммо ҳозир барчаси яхши бўлиб кетди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов 90minutuz подкасти меҳмони бўлди.

- Ёзда сиз билан Францияда Олимпиададан олдин гаплашганимизда "Рома"даги фаолиятингиз сўроқ остида эди. Ҳозир эса "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси сифатида гаплашяпмиз...
- Футбол шуниси билан қизиқда. Ёзда келажагим ҳақида ўзим ҳам ҳеч нарсани билмасдим. Бошқа клубга ўтишим мумкин эди. Қишда ҳам мураббийлар алмашинуви бўлганидан кейин бошқа клубга ўтишимга бир қадам қолганди. Охири барибир "Рома"да қолдим ва ой ўйинчиси деб топилдим. Барчаси яхши томонга ўзгарди. Футболчилар фақат машғулот қилиш ва ўйинни ўйлаш керак, келажак қандай бўлиши эса Аллоҳдан.

- Мураббийнинг ўрни қанчалик? Айнан Раньерининг ўрни?
- Албатта, мураббийнинг ўрни муҳим. Чунки мураббий футболчи билан кўпроқ суҳбат қилса ёки яхшироқ билса, ўйинчига анчагина енгилроқ бўлмоқда. Раньери билан ўтган йил ҳам бирга ишлаганман, шу сабаб менга уни тушиниш осонроқ. Раньери ҳеч қачон футболчига ортиқча босим қилмайди, юракдан футбол ўйнанглар дейди. Тактик ва техник муаммолар ҳаммада бўлади, хатто мен ҳам хато қиламан дейди. Футболчилардан майдонда борини беришини хоҳлайди.

- Довбик жароҳат олганидан Раньери сизга ишонди ва сиз ўз имкониятдан тўлақонли фойдалана олдингиз. Шу сабабли ҳозир асосий таркиб футболчисига айланиб олдингиз. Шу фикрга қандай қарайсиз?
- Руҳий томонлама ҳам ўзимда ўзгариш ҳис қилдим. Барибир одам 30га яқинлашганида ақллироқ бўла бошлайди. 3 йил олдин футбол ҳақида, тайёргарлик ҳақидаги фикрларим бошқача эди. Кўп захирада ўтирсам ҳам кўп нарсани ўрганиб олдим. Захирадан майдонга қанақа кайфиятда тушишим кераклигини билиб олдим. Футболчи билан жисмоний ҳолатдан кўра руҳий ҳолати муҳимроқ. Чунки руҳан тайёр бўлсангиз, жисмонан тайёр бўлмасангиз ҳам ўйинда яхши ҳаракат қила оласиз.

Ёзда "Рома"дан кетиш эҳтимолим катта бўлгани учун ҳаттоки клубдан алоҳида шуғулланган пайтларим ҳам бўлди. Алоҳида шуғулланган машғулотларда кетсам ҳам, қолсам ҳам виждоним тоза бўлиши учун боримни бериб ҳаракат қилардим. Буни ўша пайтдаги мураббий Де Росси кўриб турарди ва охирида жамоада олиб қолишга қарор қилганди.


Подкастни тўлиқ ҳолда қуйида томоша қилинг




Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика