UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  1 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  5 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5

Элдор Шомуродов битта ўйин учун қанча мукофот пули олади? Янгиликлар

Элдор Шомуродов битта ўйин учун қанча мукофот пули олади?

Россиянинг "Бизнес Онлайн" нашри Россия Премьер-лигасида тўп тепадиган футболчиларнинг мукофот пули ҳақида маълумот эълон қилди.

Унга кўра, ғалаба учун энг кўп мукофот пули берадиган клуб - "Зенит" экан. Санкт-Петербург клуби футболчилари ҳар бир ғалаба учун 9 минг евро (92 664 000 сўм) тўлайди. Қайдномага киритилиб, аммо майдонга тушмаган футболчи эса 4,5 минг евро (46 332 000 сўм) ишлаб олади. Бошқа ҳеч қайси клуб захирадаги футболчига мукофот пули ажратмайди. Кучли ва ашаддий рақибларга қарши баҳсларда мукофот пули икки баравар оширилар экан.


"Спартак"да эса бироз камроқ тўлашади. Ғалаба учун 5 минг евро (51 480 000 сўм). Мавсум охирида клуб кучли учликка кирса, йигитларни яхшигина даромад кутиб турган бўлади. Масалан, "қизил-оқлар" Россия чемпионига айланишса, мукофот пулининг 20 баравари миқдорида (100 минг евро= 1 029 000 000 сўм) футболчилар ҳисобига пул ўтказиб берилади. Кумуш учун 75 минг (772 200 000 сўм), бронзага эса 50 минг евро (514 800 000 сўм) тўланади.


Ҳамюртимиз тўп тепадиган "Ростов"да ғалаба учун мукофот пули 500 минг рубль (деярли 7 минг евро=70 000 000 сўм)ни ташкил қилар экан. Топ клубга қарши дуранг учун футболчилар ҳисобига 250 минг рубль (35 000 000 сўм)дан пул ўтказиб беришади.


Россия Премьер-лигаси клублари ғалаба учун бир футболчига тўлайдиган маблағ (минг рубль)


Хави Грасия даврида "Рубин" футболчилари жуда катта мукофот пули олишган экан. Маълумотларга кўра, тўланадиган маблағ уч турга бўлинган:


- "Олтин" - "Зенит", ЦСКА, "Спартак", "Локомотив", "Краснодар" ёки "Ростов" устидан қозонилган ғалаба учун ҳар бир футболчига 20 минг доллардан тўланган.


- "Кумуш" - "Ахмат", "Урал", "Амкар" ва "Крилья Советов" мағлуб этилса 15 минг доллар, дуранг учун 7,5 минг доллар ўйинчилар ҳисобига ўтказиб берилган.


- "Бронза" - "Уфа", "Анжи", "Оренбург", "Томь", "Арсенал" таслим этилса, 10 минг, дуранг учун 5 минг доллар тўланган.


"Краснодар", ЦСКА ва "Динамо" ҳам мукофот пули беришади, фақат мавсум охирида


РПЛда мавсум охирида қўлга киритилган ўрин учун пул берадиган клублар сони ошиб бормоқда. 

"Краснодар" Чемпионлар лигасида ўйнаш имкониятини қўлга киритса, ҳар бир футболчи ҳисобига 1,5 млн. рублдан ўтказиб берилади. Мукофот пули кам дейсизми? "Краснодар" раҳбарлари мукофот пулидан кўра, катта маош тўлашни маъқул кўришади.


ЦСКА фақат кучли учликка кирганда футболчиларга мукофот пули беради. Аммо ҳозирча тўлов борасида муаммолар бор: 2015/16 мавсумдаги чемпионлик учун ҳали ҳам тўлов бўлмаган, баъзи футболчилар хатто фаолиятини якунлашга улгуришди.


"Динамо"нинг тизими ўзгача. Еврокубокларнинг биридан жой олиш учун футболчилар оладиган йиллик маошнинг ярми тўлаб берилади.

Рейтинг: +74   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика