Элдор Шомуродов: "Асосий мақсадим - "Кальяри"га ёрдам бериш"

Aslanov Jasurbek
6 авг 2023, 00:09
Ижара асосида "Рома"дан "Кальяри"га ўтган Элдор Шомуродов янги жамоаси ҳақида фикр билдирди.

"Асосий мақсадим -  "Кальяри"га ёрдам бериш. Улар менга ишонишди, мен эса "Кальяри" ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Бу жамоада энг яхши формамни яна такрорлашга уриниб кўраман. Яна муваффақиятга эришишим учун ҳамма нарса бор: "Тажрибали ва кучли мураббий, менга ишонадиган жамоа. "Кальяри" мухлислари ҳам ажойиб. Улар базада ва меҳмонхонада ҳам бизни қўллаб туришибди

"Бари"га қарши плей-оффдаги баҳслар мени ҳайрон қолдирди ва шу сабабли бу жамоани танладим" - дейди Шомуродов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ilgiornaledeitifosi.com