UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Борнмут" баҳси асосий таркиблари маълум!  12 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  8 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  4

Элдор Адҳамов: "Мавсумнинг иккинчи қисмига ҳар томонлама кучаямиз" Янгиликлар

Элдор Адҳамов: "Мавсумнинг иккинчи қисмига ҳар томонлама кучаямиз"

“Андижон” клубининг Тошкентдаги тайёргарлик жараёни режа асосида давом эттирилмоқда.

"Андижон" дарвозабонларидан бири Элдор Адҳамов тайёргарлик ва ўртоқлик учрашувлари борасида ўз фикрларини билдирди. 


-  Аввало, “Металлург” жамоасига қарши ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бунақа учрашувлар натижа учун ўйналмайди, - дея гап бошлади, Адҳамов. - Жисмоний оғир юкламалардан сўнг аста-секин майдонда шуғулланишни бошладик. Бу Тошкентда йиғин бошлаганимиздан кейинги биринчи ўртоқлик учрашуви бўлди. Бундай баҳсда камчиликлар кўзга ташланиши табиий ҳол эди. Боз устига аралаш таркиб ўйнади. Ҳамма футболчилар бир таймдан ўйнади. Мана шунақа учрашувлар орқали олдинги спорт формамизни тиклаб борамиз. Асосийси, бу каби беллашувлар хатоларни кўриб олиш мақсадида ўтказилади. Натижадан мутлақо фожеа ясаш керак эмас.


-  Жамоанинг ёзги йиғини кўнгилдагидек ўтяптими?

-  Биринчи йиғинимизни тоғда ўтказиб, жисмоний тайёргарлик устида ишладик. Тошкентда техник-тактик ва тўп билан муомала қилиш бўйича ўз устимизда меҳнат қиляпмиз. Барчаси режа бўйича кетяпти. Мана шундай учрашувлар ва машғулотлар орқали спорт формамизни аста-секин тиклаб борамиз. Расмий баҳсгача тайёр бўламиз.


-  Суперлига билан про лига клублари ўзаро беллашганда фарқ қанчалик, деб ўйлайсиз?

-  Қолган жамоаларда қанақа билмадиму, лекин айнан бизнинг клуб билан солиштирганда фарқ катта эмас. “Металлург” билан баҳснинг биринчи бўлимида кўриндики, керак пайтда устунлик ҳам қилдик. Иккинчи бўлимда ўзимизни хатоларимиз эвазига голлар ўтказдик ва йигитлар жисмоний юкламалар билан ўйнаётгани эвазига бироз толиқиб қолишди. Таркибимиздаги аксарият футболчилар яхши савияда. Деярли фарқ билинмаяпти.


-  Хизматингизга бошқа клублардан ҳам қизиқишлар бўлдими?

-  Бир-иккита жамоалар қизиқиш билдиришди. Аммо мен “Андижон”да қолиб жамоани Суперлигага қайтариш йўлида ёрдам беришни хоҳлайман. 


-  Августдан мавсумнинг қолган қисми давом эттирилади. Бутун эътибор шунга қаратилган. Нима кутяпсиз?

-  Жамоамизга янги футболчилар келишни бошлади. Мана, Суҳроб Бердиев қўшилди. Яна бир-иккита ижрочилар қўшилса ажаб эмас. Биз спорт формамизни тиклаб боряпмиз. Худо хоҳласа, мавсумнинг иккинчи қисмига ҳар томонлама кучаямиз. Оптимал формага қайтишимизга 100 фоиз ишонаман. Бизда барчаси ўз вақтида бошланди. Юқорида айтдим, тайёргарликнинг биринчи босқичида жисмоний юкламалар олдик, иккинчи йиғинда техник тарафлама ишлаяпмиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ўртоқлик ўйини билан расмий ўйин бошқа-бошқа. Биз янада кучаямиз ва ҳаммаси яхши бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика