

Хосе Рохо Мартин 2018 йилнинг февралида жамоани қабул қилиб олганди. Мураббий қўл остида “Эльче” учинчи дивизиондан Сегундага кўтарилди.
Жорий мавсумни эса “Эльче” 6-ўринда якунлади ва Ла Лигага чиқиш учун ўтказилган плей-офф баҳсида ғалабага эришиб, юқори элитага қайтди.
Клуб қилган хизматлари учун 52 ёшли испаниялик мутахассисга миннатдорчилик билдирган.




