UZ

Сўнгги янгиликлар

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  0 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  2 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  1 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  11 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  46 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Элбек Тўлқинов: "3-турда ўз олдимизга қўйилган вазифани бажардик" Янгиликлар

Элбек Тўлқинов: "3-турда ўз олдимизга қўйилган вазифани бажардик"

Футзал бўйича Олий лиганинг 3-турида "Жиззах-Кентекс" 9 очко қўлга киритиб, БМБ билан пешқадамликни сақлаб турибди.

Жиззахликлар ҳужумчиси Элбек Тўлқиновнинг ўтказилган баҳслар бўйича фикрларига қулоқ тутдик.

"3-тур баҳслари осон ўтди дея олмайман. Ўзига яраша қийин бўлди. Ўйлашимча, "Пахтакор" билан баҳс бироз қийин кечди. 2-бўлимда ўз даражамизда ўйнаб, муваффақият қозондик.

Тур ўйинлари жамоамиз учун яхши ўтди. Олдимизга қўйилган вазифани уддалаб, 9 очкони қўлга киритдик. Асосийси, шу.

Менимча, 4-5-тур ўйинларида АГМК ва БМБ билан баҳслар кўп нарсани ҳал қилса керак. Лекин олдиндан бир нима дея олмайман. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. 

Мавсум давомида тўпурар бўлиш ҳар бир хужумчининг орзуси. Лекин мен тўпурар бўлишга катта аҳамият бермайман. Муҳими, жамоамиз билан чемпионликни қўлга киритмоқчимиз. Шунга қараб ҳаракат қиламан, қолганини вақт кўрсатади", – дея сўзини якунлади Тўлқинов.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика