"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди

Khoja
2 ноя 2025
"Барселона" футболчиси Ламин Ямал севгилиси, машҳур аргентиналик қўшиқчи Никки Никол билан ажрашганини эълон қилди.

"Биз энди бирга эмасмиз. Бу айрилиқ хиёнат ёки жанжал туфайли эмас - мен уни алдамаганман. Бизнинг муносабатларимиз якунига етди, ҳаммаси шу. Ҳозир матбуотда эълон қилинаётган воқеалар ҳақиқий вазиятни акс эттирмайди", - деб фикр билдирган Ямал.

Ямал ва Никки Никол ўртасидаги муносабат ёз бошида оммага маълум бўлганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com