Эктор Купер: "Ўзбекистонга қарши учрашувда яхши ўйин кўрсатишимизга умид қиламан"
07 янв 2024 21:36
Янгиликлар
Эктор Купер: "Ўзбекистонга қарши учрашувда яхши ўйин кўрсатишимизга умид қиламан"
"Биз ушбу мусобақага жуда кўп таёргарлик кўрдик. Жамоани ривожлантиришга ҳаракат қилдик. Бугунга келиб, энг камида тайёргарлигимиз яхши, деб айта оламан. Футболда ҳеч нарса кафолатланмаган. Биз бошқа жамоаларга қарши курашишимиз керак. Улар ҳам худди биз истаган нарсани хоҳлашади. Айнан шу нарса футболнинг асоси ҳисобланади. Бироқ, бизда ўзимизга ишонч етарли. Биринчи учрашувда яхши ўйин кўрсатишимизга умид қиламан.
Ушбу мусобақага янги ўйинчиларни ҳам жалб қилдик, уларни аввалдан кузатиб юргандик, албатта. Бу янги ўйинчилар жамоага наф келтиришига ишонаман. Жароҳат ёки бошқа муаммо юз берса, бир-бирини ўрнини босадиган футболчиларимиз етарли", -дейди Эктор Купер.
Маълумот учун, Сурия терма жамоаси Осиё кубогидаги илк учрашувини Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув 13 январь куни, Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар