Экстракласса. Чемпионлик масаласини ҳал қилиб бўлган “Легия” дуранг ўйнади. Яхшибоев эса ниҳоят майдонга тушди
01 май 2021 20:05
Янгиликлар
Экстракласса. Чемпионлик масаласини ҳал қилиб бўлган “Легия” дуранг ўйнади. Яхшибоев эса ниҳоят майдонга тушди
Полша чемпионати 28-туридан ўрин олган “Легия” – “Висла” баҳсида ҳисоб очилмади – 0:0.
Жасурбек Яхшибоев ниҳоя варшаваликлар сафида илк ўйинини ўтказди. У 79-дақиқада португалиялик ҳужумчи Рафаэлнинг ўрнига майдонга тушди.
Маълумот ўрнида. Экстракласса 60 очко билан пешқадамлик қилаётган “Легия” ўтган тур чемпионлик масаласини муддатидан олдин ҳал қилиб бўлганди. Жамоа ўз тарихида 15-бор мамлакат титулини қўлга киритди.

"Легия" ЕЧЛ 2021/22 йилги мавсумини биринчи саралаш раундидан бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар