

Қозоғистонда ўтган дастлабки учрашувда мезбонлар Айбар Жаксиликов ва Зарко Томасевларнинг киритган тўплари эвазига ғалаба қозонди. Қайд этиш жоиз, "Тобол" сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев асосий таркибда майдонга тушди ва 64-дақиқада алмаштирилди.
Жавоб учрашуви 26 июль куни Гибралтарда бўлиб ўтади. Икки ўйин натижасига кўра қўли баланд келган жамоа кейинги босқичда "Тирана" (Албания) / "Зриньски" (Босния и Герцеговина) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.



