UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  0 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  11 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  62 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1008 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0

Егор Кримец: "Ҳали ҳеч бир ўйинга бу даражада тайёргарлик кўрмагандик" Янгиликлар

Егор Кримец: "Ҳали ҳеч бир ўйинга бу даражада тайёргарлик кўрмагандик"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец билан Баҳрайнга қарши ўйин олдидан қисқача суҳбат қурдик.


"Тайёргарлик жуда маромида бўлди. Гуруҳимиздаги ҳали ҳеч бир ўйинга бу даражада тайёргарлик кўрмагандик. Рақибни обдон ўргандик. Уларнинг охирги вақтларидаги кўплаб ўйинлари туширилган дискни томоша қилдик, мураббийлар керакли маслаҳатларни беришди. Баҳрайннинг ожиз нуқталари ҳақида машғулотлар пайтида мураббийларимиз бизни бохабар қилишди", - дея гап бошлади Егор Кримец.


- Сўнгги пайтларда Кримецнинг ўйинларида пасайиш кузатилмоқда. Бунинг сабаби нимада?
- Билмадим. Ҳар бир ўйинга бир хил маромда ўйнашга ҳаракат қиламан. Ўйинга тайёргарликни доимгидек юқори даражада ўтказаман. Сўнгги ойларда жуда кўп ўйинларда иштирок этганим боисми, балки бироз чарчоқ аломатлари сезилаётгандир. Мавсум якунига етиб бормоқда. Жисмоний толиқиш бўлиб туради. Шу нарса ўз сўзини айтаётган бўлиши мумкин.

- Ҳимоя чизиғи деярли янгиланди. Ўзаро тил топишишда муаммолар йўқми?
- Ўйиндан-ўйинга бир-биримизни тобора яхши тушуниб оламиз. Бунинг учун учрашувлар керак. Вақт ўтиши билан ҳаммаси изига туши кетади деб ўйлайман. Дарҳақиқат, ҳимоя чизиғимизда янгиликлар бўлди. Учрашувлар орқали орқа чизиқдаги ўйинимизни янада шакллантириб оламиз.

- Баҳрайнга қарши ўйин олдидан жамоанинг ғалабага бўлган ишончи қай даражада? Руҳий томонлама тайёргарлик маромидами?
- Майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Бизни мақсад ва режа битта - ғалаба. Орқага йўл йўқ. Гуруҳимиздаги вазият шуни тақозо қилади. Ғалабадан ўзгаси бизни қониқтирмайди. Жамоада ички муҳит жуда яхши. Кайфиятлар аъло. Руҳий томонлама керакли тайёргарликка эгамиз. Барчамиз ғалабага ташнамиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика