Эден Азар Жаҳон чемпионатлари рекордини ўрнатди

Tolibjon Qosimov
7 июл 2018
Кеча ЖЧ-2018 чорак финали доирасида Бразилия - Бельгия (1:2) учрашуви бўлиб ўтди.

Ана шу учрашувда Бельгия терма жамоаси сардори Эден Азар Жаҳон чемпионати рекордини ўрнатди. "OptaJean"нинг хабар беришича, ярим ҳимоячи ўйин давомида 10 маротаба рақибларни алдаб ўтишга уринган ва уларнинг барчаси муваффақиятли чиққан. 1966 йилдан бери мундиалларда ҳеч бир ўйинчи бундай натижа қайд этмаган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJean