Эден Азар фаолиятини якунлашга қарор қилди
07 дек 2022 15:42
Янгиликлар
Эден Азар фаолиятини якунлашга қарор қилди
Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида Эден Азар сардорлигидаги Бельгия терма жамоаси гуруҳдан чиқа олмай, уйига равона бўлганди.
Мусобақа якунлангач, Белгия терма жамоаси сардори Эден Азар терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилганини эълон қилди.
"Бугун бир саҳифа ёпилмоқда... Меҳр-муҳаббатингиз учун раҳмат. Қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур. 2008 йилдан буён бирга бошимиздан ўтказган барча қувончли лаҳзалар учун миннатдорман. Мен терма жамоадаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Йўқлигимни билдирмайдиган ўринбосарлар чиқиб улгурган", – деб ёзган Азар.
Азар терма жамоа сафида 126 учрашувда майдонга тушди - 33 та гол уриб, шерикларига 36 марта голли узатма етказиб берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар