

“Ҳаммаси мукаммал. Мен ҳаётдан завқланаман, оилам, болаларим билан вақт ўтказаман. Мен хоҳлаган нарсамга эришдим ва бу мукаммал ҳаёт.
Албатта футбол кўраман, болаларим футбол ўйнайди. Мен имконим бўлганда телевизор кўраман ва бошқа нарсаларни ҳам қиламан.
Айни дамда футболни соғинмайман, бу яхши. Бир неча ойдан кейин нима бўлишини кўрамиз”, — дея Азар сўзларини келтиради Evrosports.
32 ёшли собиқ футболчи 10 октябрь куни фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Бельгиялик сўнгги йилларда жароҳатлар гирдобида қолиб кетганди. У сўнгги мавсумда атиги 10 та учрашувда иштирок этганди.



