

Машғулот вақтида тўп футболчининг юзига теккан. Зарба анча кучли бўлган ва Эдегор ўзини ёмон ҳис қилган. Тиббий текширувлардан кейин эса Эдегорда мия чайқалиши аниқланган.
Қоидаларга кўра, бундай вазиятда ўйинчилар 6 кун давомида дам олишлари зарур. Агар ҳеч қандай симптомлар кузатилмаса, спортчи машғулотларга қайтиши мумкин. Таъкидланишича, Эдегор "Арсенал" таркибига халқаро паузадан кейин қайтади.



