ЕЧЛда ҳафта футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

Aziz Tukhtamuradov
14 апр 2022, 08:41
Чемпионлар лигаси чорак финали жавоб ўйинлари якунларига кўра, энг яхши футболчи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди.

"Вильярреал" ҳимоячиси Рауль Альбиоль - "Бавария" билан ўйинда 8 марта тўпни рақиблардан олиб қўйди, 83 фоиз паслари аниқ чиқди

"Ливерпуль" ҳимоячиси Константинос Цимикас - "Бенфика" билан ўйинда 2 та голли узатма ва 9 марта тўпни рақиблардан олиб қўйди 

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунз - "Атлетико" билан ўйинда 5 марта тўпни олиб қўйди, 96 фоиз паси аниқ чиқди

"Реал" хавбеки Лука Модрич - "Челси" билан ўйинда голли узатма амалга оширди, 13,72 км масофани босиб ўтди, 90 фоиз тўп узатмалари аниқ бўлди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA