UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02Карикатура: Давид Луиз жуда ҳам тез ўрганмоқда...  0 14:33Киберспорт. Ўзбекистонлик йигит жамоаси билан яна финалга чиқди ва бу сафар чемпионга айланди  4 14:22Суперлига-2019. Майдонга тушган энг ёш футболчилар  5 13:42ЕЧЛ. "C" гуруҳидаги энг қиммат футболчилар ва рамзий терма жамоа билан танишинг  5 13:15Суперлига-2019. Энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабонлар билан танишинг  15 12:54Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1 12:46"Қўқон-1912" йирик ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 12:31ЕЧЛ. "B" гуруҳидаги энг қиммат футболчилар ва рамзий терма жамоа билан танишинг  2 12:292027 йилги Осиё Кубоги Ўзбекистонда бўлиши мумкин  58 12:23"Навбаҳор" - "Пахтакор" 0:1. Гол ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  6 12:10Бабаян ва Шипилов тўқнаш келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 12:05"Реал" ҳужумчилар сотиб олиш учун 441 миллион евро ажратади  4 11:56Даҳшатли тўқнашувларга бой бўлган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  22 11:46Coca Cola Суперлигаси. 19-тур рамзий терма жамоаси   19 11:40Жанубий Корея. К2 лигаси. Рустам Ашурматов жамоасидан навбатдаги ғалаба  1

ЕЧЛда ғолиб бўлмоқчимисиз? "Гронинген" академиясига боринг! Янгиликлар

ЕЧЛда ғолиб бўлмоқчимисиз? "Гронинген" академиясига боринг!

Камтарона "Гронинген" академиясидан чемпионлар лигаси бош совринигача бўлган йўл.

"Гронинген" номи кўпчиликка нотаниш ҳисобланади. Чунки, клуб ҳеч қачон Голландия миллий биринчилигида энг кучлилардан ҳисобланмаган. Совринлар музейида биргина Голландия Кубоги мавжуд холос.

Жамоа академияси жаҳон футболи бозорига доимий равишда энг кучли футболчиларни чиқармайди. Афтидан, академия ишида сон эмас, сифатга юксак эътибор берилади. Зеро, Рональд Куман, Арьен Роббен ва Виржил ван Дейк номи янграса, ўз позициясидаги энг кучли футболчилар кўз ўнгимизда гавдаланади. Ҳозир шулар ҳақида қисқача.

Кичик Куман. Етмишинчи йиллар охирида Куманлар оиласидан икки футболчи етишиб чиқди. Ака-укаларнинг ҳар иккови ҳам "Гронинген" мактаби тарбиячилари ҳисобланиб, профессионал футболдаги илк одимларини ушбу жамоа сафида ташлаганлар. Уларнинг кенжаси Рональд жамоа шарафини 1980/83 йилларда ҳимоя қилди. Кейинчалик "Аякс", ПСВ, "Барселона" ва "Феейнорд"да фаолият олиб борган Рональд Куман жаҳон футболи тарихидаги энг яхши голеадор ҳимоячига айланди. Таъкидлаш жоизки, Рональд 1991/92 йилги мавсумда УЕФА чемпионлари кубогида "Барселона" билан зафар қучган эди. Мураббийлик фаолияти нисбатан муваффақиятсиз ўтаётган Куман ҳозир Голландия миллий терма жамоаси рулини бошқариш билан оввора.




Арьен Роббен. 2003 йилда "Йохан Кройф" мукофотини қўлга киритганидаёқ унинг яқин йилларда голланд футболи йўлбошчисига айланиши тахмин қилинганди. Арьен фаолиятини "Гронинген"да бошлади. Жамоа асосий таркибидаги муваффақиятли мавсумдан кейин 2002 йил ПСВ таркибига бориб қўшилди. Кейинги фаолиятида гранд клублар шарафини ҳимоя қилди. Омадсиз финаллардан кейин, 2013 йилги Европа чемпионлар лигаси финалида ҳал қилувчи тўпни киритган футболчи ҳам "Гронинген"нинг камтар академиясида тарбия топганди.



Виржил Ван Дейк. Бугун жаҳон футболида энг кўп муҳокама қилинаётган Виржил якунланган мавсумда ЕЧЛ ғолиблигини тантана қилди. Мудофаада бехато ҳаракатланадиган голланд ҳам футболнинг дастлабки сабоқларини "Гроинген"да олган. Бугун миллий терма жамоасининг сардорига айланган футболчи "Селтик" ва "Саутгемптон"даги фаолиятидан кейин 2018 йилда "Ливерпуль" жамоасига ўтганди.



Шунингдек, уругвайлик Луис Суарес еврофутболдаги илк қадамларини айнан шу жамоа сафида ташлаган эди. У 2006/07 йилларда жамоа шарафини ҳимоя қилган. Эътиборлиси юқоридаги футболчиларнинг ҳаммаси Европа чемпионлар лигасида зафар қучишган.



Фаҳриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг