UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Милан"нинг асосий футболчиси "Севилья"га ўтишга яқин  0 19:29Гаттузо: "Жуда аянчли йўлда қолиб кетганмиз"  1 19:17Вудворд қишки трансферлар ойнасида 7 футболчи билан келиша олмади  8 19:09Славко Дамьянович: "Локомотив"га ўтганимдан хурсандман"  4 18:48Ла Лига 21-тур рамзий жамоаси эълон қилинди  5 18:29Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 18:25"Тоттенхэм" Почеттинодан яна 10 миллион евро ишлаб олиши мумкин  4 18:10Зинедин Зидан: "Реал" ҳотиржамликка берилмаслиги зарур. Мавсум тугашига ҳали анча бор"  13 18:01Старриж РПЛ клубига ўтади?!  1 17:38Неймар: "Фаолиятимдаги энг яхши формадаман"  13 17:14Жаҳоннинг энг қиммат таянч ярим ҳимоячилари  24 17:07ОЧЛ. "Бунёдкор" эртага оқ либосда ўйнайди  35 16:48Олмо "Лейпциг"га ўтгунга қадар 4 бор "Бавария" таклифини рад этган  1 16:31Фарғона вилояти кубоги. Иккинчи кун. "Нефтчи", "Истиқлол" ва "Қўқон 1912"да ғалаба  3 16:27Карикатура: "Валенсия" "Барселона"дан 3 очко тортиб олди  8

ЕЧЛ. "Ливерпуль" 2 дақиқа ичида ўйин тақдирини ҳал этди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Ливерпуль" 2 дақиқа ичида ўйин тақдирини ҳал этди

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Зальцбург" - "Ливерпуль" учрашувида Юрген Клопп шогирдлари зафар қучишди.

Зальцбург

Лига Чемпионов - группа E . 6-тур

10/12/2019, 22:55

2
:
0
Тугади

Ливерпуль

Наби Кейта - 57', Мохаммед Салах - 58'

Стадион: Red Bull Arena, 29520 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
68'  Златко Юнузович (Patson Daka)
75'  Erling Braut Haaland (Masaya Okugawa)
89'  Dominik Szoboszlai (Majeed Ashimeru)
51'  Садио Мане
53'  Деян Ловрен (Джо Гомес)
57'  Наби Кейта
57'  Садио Мане
58'  Мохаммед Салах
75'  Роберто Фирмино (Джеймс Милнер)
87'  Наби Кейта (Дивок Ориги)

"Зальцбург" - "Ливерпуль" 0:2 (0:0, 0:2)

10 декабрь, 22:55, "Зальцбург" стадиони

Голлар: Кейта 57, - 0:1, Салаҳ 58, - 0:2.

"Зальцбург": Станкович, Онгуене, Хванг, Собослаи (Ашимеру, 90), Юнузович (Дака, 68), Ульмер, Минамино, Холанд (Окугава, 75), Вобер, Кристенсен, Мвепу

Захира: Коронел, Валлчи, Рамальо, Превляк.

"Ливерпуль": Алиссон, Александр-Арнольд, Ловрен (Гомез, 53), ван Дейк, Робертсон, Ҳендерсон, Вийнальдум, Кейта (Ориги, 87), Мане, Салаҳ, Фирмино (Милнер, 75)

Захира: Адриан, Окслейд-Чэмберлен, Шакири, Жонс.

Огоҳлантириш:
Мане (51).


 Учрашув якунига етди. "Ливерпуль" Кейта ва Салаҳнинг голлари эвазига ғалаба қозонди. Ўйинни Нодир Абдурасулов матнли трансляция қилиб борди. Мерсисайдликларни табриклаймиз! Гуруҳ жадвали

 

90+1. Салаҳнинг зарбаси ноаниқ кетди.

- Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ўзгариш. Собослаи ўрнига Ашимеру тушди.

89. Садио Маненинг зарбаси ноаниқ чиқди. Қарши ҳужум голга айланиши мумкин эди. Манега бироз совуққонлик етишмади.

87. Ўзгариш. Биринчи гол муаллифи Наби Кейта ўрнига Дивок Ориги туширилди.

82. Маненинг жуда хавфли зарбасини Станкович бартараф этди. Акс ҳолда ҳисоб йириклашиши муқаррар эди.

77. Зарба! Салаҳ яна бир бор номини таблога ёздириб қўйишга яқин келди. Станковичдан ажойиб сейв бўлмаганда, балки гол бўларди.

75. Ўзгаришлар. Роберто Фирмино ўрнига Жеймс Милнер, Эрлинг Холанд ўрнига Окугава тушди.

74. Алиссон Бекер тўпни эгаллаб олмоқда. 

74. Минаминонинг зарбаси Робертоснга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи.

68. Ўзгариш. Юнузович ўрнига Дака тушди. Ҳимоячи ўрнига ҳужумчи туширилди.

67. Зарба! Хванг 25 метрлардан Алиссон ҳушёрлигини синаб кўрди.

66. Энди Мвепу Манени зарарсизлантирмоқчи бўлди ва фол ишлатди. Арнолднинг жаримадан берган зарбаси керагидан ортиқ айланиб кетди.

64. Мане Мвепуни қўполлик эвазига тўхтатди. Эхтиёт бўлиши керак. Унда сариқ карточка бор.

58. ГОЛ! Салаҳ ажойиб гол урди! Онгуене тўпни Станковичга бўш узатиб қўйди ва Салаҳ тезлиги эвазига тўпни илиб кетди. Ўнг қанотга кетиб қолган бўлса ҳам, мисрлик футболчи ўнг оёғида бўш қолган дарвозани ишғол қилиб орадаги фарқни иккитага етказди!


57. ГОЛ! "Ливерпуль" ҳисобни очди. Наби Кейта Маненинг чап қанотдан оширган тўпини боши билан деярли бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди, 0:1.



53. Ўзгариш. "Ливерпуль". Деян Ловрен жароҳат туфайли майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Жо Гомез тушди.

51. Мане огоҳлантирилди.

50. Қарши ҳужумда Холанд тўпни гавдаси билан ўзига мослаштирди ва чап қанотдан ҳужумни Алисон дарвозасининг яқин пастки бурчагига бериш орқали якунлаб қўймоқчи бўлди. Бироз ноаниқ.

50. Станкович! У яна қутқармоқда. Салаҳ бирга-бир чиқиь борди ва дарвозабонни алдаб ўтаётганда Станкович буни ўқий олди.

48. Манедан "класс" узатма ва Салаҳ яна мўлжалда адашмоқда. Бундан ташқари, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

47. Робертсоннинг нишони аниқ чиқмади. Кучсиз ва ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда.


Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев учрашувнинг биринчи бўлими бўйича фикрлари билан ўртоқлашмоқда.

Даврон Файзиев: Салаҳ бирга-бир чиқиб ноаниқ тепди. Кейта бирга-бир чиқди уролмади. Энди юқоридаги постга боғлайдиган бўлсак, сценарий бўйича Зальцбургдан вендетта қайтиши керак. 

Бугун каналимга кўпроқ ёзсам хайрон бўлманг, катта футбол оқшомини эфирда шарҳламай уйда ўтказиш имконияти пайдо бўлди. Лекин, сиз билан гаплашиб ўрганиб қолганман. Шу сабабли телеграмингизга смс ёзиб тураман ўйинлар ҳақида))


Танаффус.

45+1. Кейта ўткирроқ бурчак атрофидан зарба берди! Станковичдан сейв! Бўлим якунланди.

- Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Биринчи бўлим сўнггида қизиллар стандарт вазиятга эга бўлишди. Бундан ҳам наф чиқара олишмади. "Наполи" ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда ва гуруҳда етакчи бўлиб турибди. 

43. Холанд Минаминога зарба бериш имкониятини яратиб берди. Япониялик футболчининг зарбаси озгина аниқ бўлмади. Гол бўлганда ҳам ҳисобланмасди. Вазият офсайд дея баҳоланди.

42. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун "Зальцбург" вакиллари жон-жаҳдлари билан курашишмоқда. Собослаи Робертсонга нисбатан қўполлик ишлатди.

41. Мвепу! Ажойиб ва кутилмаган зарба! 30 метрлардан дарвозани ўққа тутди. Тўп тўғри Алисоннинг қўлига бориб тушди.

40. Холанд тўпни ўзига бўйсундира олмади, акс ҳолда яхши вазиятга чиқиб кетган бўлиши мумкин эди. 

36. Эслатиб ўтамиз, Мане бугун собиқ жамоасига қарши ҳаракат қилмоқда. Сенегаллик 2012-2014 йилларда Австрия клуби шарафини ҳимоя қилган.

34. "Ливерпуль"да яхши имконият. Салах учун қулай нуқта. Зарбаси ноаниқ. Салах формасини тиклаб олмагани сезилиб қолмоқда. Йўллаган зарбаларининг бирортаси аниқ чиқмаяпти.

29. Салах Кейтанинг совғасини қабул қилмади ва тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади. Наби бу ерда ажойиб ўйнади ва бўш қолган Салахни кўра олганди.

24. Холанд! Эрлинг биринчи зарбасини чап оёғида йўллади. Бошланиши ёмон эмас. Қайд этиш керак, 19 ёшли норвегиялик форвард ЕЧЛ гуруҳ босқичида ҳозирга қадар 8 та гол уришга эришди. 

23. Ульмер ҳимоячини алдаб ўтди ва... Унинг узатмаси бартараф этилди. Ловрен- ван Дейк жуфтлиги ҳимоя марказида ишончли ўйнашмоқда.

22. Хвангнинг уриниши муваффақиятли якунланмади. Узатма кучсиз ва Алиссон тўпга чиқиб келди.

20. Манедан зарба! Қайтарилди. Кейтадан зарба! Ҳимоячи тўғаноқ бўлишди ва Арнольд ноаниқ зарба берди. 

19. Мерсисайд клубида стандарт вазият бўлди. Иккинчи қаватда мезбонлар устун келишди.

17. "Ливерпуль" хотиржам. Тўп назоратини аста-секин қўлга олиб мезбонларнинг шаштини туширишни удаллашмоқда.

12. Мвепу қоидани бузди ва буни табассуми билан ювиб кетди.

8. Мане дарвозага 25 метрлардан қойилмақаом бурама зарба йўллади. Бироз ноаниқ.

7. Минамино! Хванг Хинг Чанг! Икки қитъадошларимиз нималар қилишмоқда?! Ажойиб ҳаракатлар ва зарбаааа... Алиссон ва унинг шериклари бир амаллаб тўпларни қайтаришди.  

6. Мане ва Арнольддан штурм. "Қизиллар" ҳам ўз ишларини бошлаб юборишди. Темпни қаранг! Бу ҳали бошланиши... Давом этамиз.

4. "Ливерпуль"дан ҳужум! Салаҳ ажойиб вазиятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаси голга айланишига Станкович йўл қўйгани йўқ. 

3. Зарба! Мвепу Алиссон қўриқлаётган дарвоза томон илк хавфли зарбани йўллади. Аниқ зарба, яхши зарба. Лекин, Алиссон ўз ўрнида.

2. Мезбонлар босим қилишмоқда. Дастлаб Холанд, кейин Хванг босим қилди ва ван Дейк анчагина қийналиб бўлса-да вазиятдан чиқиб кетди.

1. Учрашув бошланди!



- Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва ЕЧЛ мадҳияси янграб ўтди.


Ўйин бошланишига оз қолмоқда...


Рейтинг: +17   

Фикрлар

+18   
11 дек 00:45:04
шухратбек88
Ливерпул ЕЧЛ Чемпиони ким эканлигини Зальцбургга эслатиб куйди. Салахни танкид килаётганларга эса Мухаммад Салах бир мавсумли футболчи эмаслигини яна бир бор эслатди. YNWA!!! ЛИВЕРПУЛ мухлислари ажойиб галаба Муборак!!!
+13   
11 дек 00:46:45
Liverpool лучшее
Канисанлааааар Залцбургни хезалак мухлислари санла антиЛиверпульчисанлар к,онаяпсанлармииииии буёгига хамманг биздан куркиб утирасан тушиб колишдан
+11   
11 дек 00:51:45
J.Canselo
Ko'z tegmasin Liverpool umuman yutqizmay ketyapdi. CA dagi bazilarning iflos gaplari ichida qolib ketyapdi nechi safardan beri.
+11   
11 дек 00:10:59
Авгон махалласи
Омад доим кучлиларга боккан олга Ливерпул
+11   
10 дек 21:57:49
Abdunazar
Liverpulga omad
+10   
11 дек 00:50:47
Arslon.
Барсачилар ситичилар мазза килдиларми? Ливерпуль шунака мазаларини кочирворади!
+9   
11 дек 00:42:45
Xusanboy Qodirov
Primer liga фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кани бояги барса мухлисларини курмадингларми?
хаммаси катагига кириб кетди тухум босгани
+9   
11 дек 00:41:15
Xusanboy Qodirov
Ливерполни ашаддий мухлисларини галаба билан табриклайман омад доимо.
+9   
11 дек 00:28:50
Primer liga
Кани бояги барса мухлисларини курмадингларми?
+8   
11 дек 00:53:02
Zafarbek
O'ktamjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Evropani kamandasini deb o'z xamyurtlaringa qing'ir gapirma. Bu (1) ikkinchidan Liverpooln 14 yil degan da 1 ta Sovrin yutdi. Agar ketganlar ket ikki yil Sovrin yutsa Butun O'zbekistonni mahallalarini aylanib chiqasan shekilli. Jar solib
Bobik tirik ekansanku a akkillashni boshlab yuboribsanku
+8   
11 дек 00:50:41
LIVERPOOL DENOV
O'ktamjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Evropani kamandasini deb o'z xamyurtlaringa qing'ir gapirma. Bu (1) ikkinchidan Liverpooln 14 yil degan da 1 ta Sovrin yutdi. Agar ketganlar ket ikki yil Sovrin yutsa Butun O'zbekistonni mahallalarini aylanib chiqasan shekilli. Jar solib
Качондан бери бунча аклли булиб колдинг. Шу вактгача факат Ливерпулникига осилганинг осилган эди .Хамма Ливерпуль чилар билан уришиб чикувдинг.Энди пайдо булиб колибман.ПепСити ютуб келятувди бор ёздинг.Ситинг кирадиган жойига киряпдида инингга кириб кетувдинг.
Акл ургатиш сенгамас, сур бу ердан.Бу ерда эркаклар ёзишяпди. Сен бориб Пепсити -МЮ 1:2,уша ерга кириб ёз.
+8   
11 дек 00:47:37
Laziz Mamir
Всем поздравляю болельшику красных!!!
+8   
11 дек 00:45:44
Abdunazar
Liverpul g'alaba qozondi.
+8   
10 дек 23:46:45
TERMIZ TUMANI NAMUNA
ANTI LIVERPULCHILAR MINUSNI KO‘PROQ BOSINGLAR OMADILARINGNI BERSIN XUDDI MINUSDEK OMAD BERSIN
+8   
10 дек 23:17:46
Xusanboy Qodirov
Ливерпул бу йил хам ЕЧЛ лигаси ва АПЛ ни ютишга хакли шунга лойик уйнаяпти бу йил хам.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг