UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33Футзал. ЖЧ. Эронга фақат Ўзбекистон ва Бразилия 8 та гол урган  10 22:28Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди"  4 22:18Футзал. Эронга 8та гол уриб, мағлуб бўлган учрашувимиздан ГАЛЕРЕЯ  5 21:55Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик"  5 21:53Доменек: "Барселона" Ла Лигани кучли бешликда якунланишига ишончим комил эмас"  7 21:45"Навоий вилояти 2-лигаси"га қуръа ташланди  1 21:45Футзалчиларимизга тасанно!  30 21:39Дилшод Раҳматов: "Ўйлайманки, бу жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйинимиз эмас"  27 21:37Кепа рекорд қайд этди  3 21:28Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги ўйиндан келиб чиқсак, йигитлардан кўнглим тўқ"  47 21:14Футзал. ЖЧ-2021. Ўзбекистон тарихий ўйинда Эрон дарвозасига 8 та тўп киритиб, мусобақадаги иштирокини мардонавор равишда якунлади  408 21:11Коке майдонга қайтишга тайёр  2 20:55Про лига. Голларга бой ўтган учрашувда "Нефтчи" "Олимпик"ни мағлуб этди  17 20:44"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 20:26Тео Эрнандес клубини ўзгартириши мумкин  3

ЕЧЛ. "Янг Бойз" сўнгги сониялардаги гол эвазига "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Янг Бойз" сўнгги сониялардаги гол эвазига "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур учрашуви бўлиб ўтди.

"Янг Бойз" – "Манчестер Юнайтед" 2:1
"Стад де Сюисс" ўйингоҳи
Голлар: 0:1 – 13 Роналду, 1:1 – 66 Нгамале, 90+5 Теозон Себатшо. 

"Янг Бойз" – фон Балльмос, Хефти, Лаупер, Камара, Гарсия, Мартинс Перейра, Фасснахт, Сьерро (Сьебатшо, 46), Нгамале, Эбишер, Элиа.

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Шоу, Погба, Фред, Бруну Фернандеш, ван де Бек (Варан, 46), Санчо (Диогу Далот, 37), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Фасснахт (45), Мартинс Перейра (50), Варан (64).

Четлатиш: Уан-Биссака (35)


Янг Бойз

Николас Нгаламеу - 66', Теозон Сьебатшо - 90'

Лига Чемпионов - группа F . 1-тур

14/09/2021, 21:45

1
:
2
Тугади

Манчестер Юнайтед

Криштиану Роналду - 13'

Стадион: Stade de Suisse Wankdorf, 31120 томошабин

Бош ҳакам: Francois Letexier

45'
90'
45'  Кристиан Фасснахт
46'  Винсент Сьерро (Теозон Сьебатшо)
50'  Кристофер Мартинс
66'  Николас Нгаламеу
66'  Силван Хефти
82'  Кристофер Мартинс (Фабиан Ридер)
83'  Силван Хефти (Миралем Сулеймани)
90'  Мешак Элиа (Вилфрид Канга)
90'  Сандро Лаупер (Седрик Цезигер)
90'  Теозон Сьебатшо
13'  Криштиану Роналду
13'  Бруну Фернандеш
35'  Аарон Уан-Биссака
37'  Джейдон Санчо (Диогу Дало)
46'  Донни ван де Бек (Рафаэль Варан)
64'  Рафаэль Варан
72'  Криштиану Роналду (Джесси Лингард)
72'  Бруну Фернандеш (Неманья Матич)
89'  Фред (Антони Марсьяль)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради, "Манчестер Юнайтед" ЕЧЛни мағлубият билан бошлади. 

90+5-дақиқа. ГОООООООООЛ! Теозон Себатшо мезбонларга ғалаба келтирди. Лингарддан ассист! Инглизлар ярим ҳимоячиси тўпни бир рақибига бермаслик учун бошқасини бирга-бир вазиятга чиқариб юборди ва Теозон совғани қайтармади. 

90+3-дақиқа. Далот тўпни Антонига узатди, лекин ҳимоячилар унга имкон қолдиришмади. 

"Янг Бойз" вакиллари шу қадар эркин ўйнаяптики, майдонда "смс" жўнатишга ҳам улгуришяпти.  

90+2-дақиқа. Ўзгаришлар! Мешак Элиа ва Сандро Лаупер ўрнига Вилфрид Канга ҳамда Седрик Цезигер майдонга туширилди. 

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди! 

89-дақиқа. Ўзгариш! Фред ўрнига Марсияль.

Ҳа, анчадан буён "Манчестер Юнайтед" класс бобида ўзидан пастроқ жамоага қарши бундай ҳаракат қилганини кўрмаган эдик.

88-дақиқа. Меҳмонлар бутун таркиби билан жарима майдончасида, ҳимояланиш билан оввора.  

86-дақиқа. Қулай имкониятдан Муми аниқ зарба беролмади. Акс ҳолда, ким билади дейсиз, дублни расмийлаштириб қўярмиди. 

85-дақиқа. "Янг Бойз" бурчак зарбасини амалга оширди. МЮ ҳозирча чидаб бермоқда.   

83-дақиқа. Ўзгаришлар! Сильван Хефти ва Мартинс ўрнига Фабиан ва Миралем Сулеймани туширилди.

80-дақиқа. Ҳар икки жамоадан бир нафардан футболчи майдонда ёрдамга мухтож бўлиб ётибди. Шу сабабли ўйин тўхтатилган.   

76-дақиқа. Меҳмонлар шошилишмаяпти. Энди уларга дуранг ҳам етарли. 

75-дақиқа. Поль Погба чарчаганига қарамай, тўп учун астойдил курашиб юрибди. 

72-дақиқа. Ўзгаришлар! Бруну Фернандеш ва Роналду ўрнига Лингард ва Матич майдонга туширилди.  

69-дақиқа. Роналду жамоадошларига ҳимояда ётиб олишдан фойда йўқлигини, олдинроққа чиқиш зарурлигини уқтиришга уриняпти. 

Энди бир киши кам бўлиб ҳаракат қилаётган МЮ нима қиларкин?

66-дақиқа. ГОООООЛ! Нгамалё мувозанатни тиклади.    

64-дақиқа. Огоҳлантириш! Рафаэль Варанга сариқ карточка кўрсатилди.   

63-дақиқа. МЮ катта куч ва қийинчилик билан ҳимояланмоқда. Бироқ ҳозирча инглизлар рақибга ортиқча имконият қолдиришмаяпти.  

Иккинчи бўлимнинг учдан бир қисми ортда қолди ва қизиқ бир факт, танаффусдан кейин "Манчестер Юнайтед" бирорта зарба бермади. 

60-дақиқа. Камчиликда бўлишига қарамай, меҳмонлар прессинг уюштиришга уриниб кўришди, аммо "Янг Бойз" футболчилари амаллаб бўш зонага чиқиб кета олишди.

58-дақиқа. Роналду яна ҳимоячи билан курашда йиқилиб тушди, лекин ҳакам бу сафар ҳам бунга ортиқча эътибор қаратгиси келмади.  

Де Хеа ҳеч қаерга шошмаяпти. Манчестерга рейсга ҳали бир неча соат бор.

56-дақиқа. Нгамалё жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди. Бироқ "Янг Бойз" стандартдан наф чиқара олмади.    

55-дақиқа. "Янг Бойз"нинг узоқ давом этган ҳужумини Мишель Абишер зарба билан якунлади, бироқ унинг уриниши ўта ноаниқ чиқди.  

53-дақиқа. Қарши ҳужумда тўпни ҳимоячидан олиб қочиб кетган Роналду жарима майдончасига кириб, йиқилиб тушди, аммо ҳакам пенальти белгилаш учун сабаб йўқ деди. 

51-дақиқа. Диого Далот рақиб билан курашда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

50-дақиқа. Огоҳлантириш! Кристофер Мартинсга Бруну Фернандешга нисбатан қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди. 

48-дақиқа. Табиийки, буёғига "Манчестер Юнайтед" шошилмасдан, эҳтиёткорлик билан ҳужумга ўтади.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! 

Ўзгариш! "Янг Бойз" мураббийи Вагнер ҳам танаффусдаёқ ўзгариш қилишга қарор қилди. Винсент Сьерро ўрнини Теозон Сьебатшо эгаллади.    

Ўзгариш! Танаффусдан меҳмонлар аъзоси Донни ван де Бек қайтмади. Унинг ўрнига майдонга ҳимоячи Рафа Варан туширилди.

Бўлди, воқеаларга бой бўлган биринчи бўлим якунига етди. Танаффусдан сўнг, бизни янада қизиқарли иккинчи бўлим кутиб турганига ишонамиз.

45+1-дақиқа. Огоҳлантириш! Фредга нисбатан қўполлик учун Кристиан Фасснахт огоҳлантирилди.

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқа. Погба тўпни олиб қўйганди, лекин ҳакам француз қоидани бузди деб ҳисоблади .

Энди бир футболчи кўп бўлиб қолган "Янг Бойз" дадиллик билан олдинга бормоқда. 

41-дақиқа. Сильван Хефти Люк Шоуга нисбатан қўпол ўйнади ва англиялик ҳимоячи майдонда ётибди. 

37-дақиқа. Ўзгариш! Сульшер дарҳол муносабат билдирди ва Санчонинг ўрнига Далотни ўйинга ташламоқда.

35-дақиқа. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Ҳозиргина тезлигини мақтаганимиз, Ван Биссака жуда хунук ҳаракат қилди ва ҳакам ҳақли равишда унга қизил карточка кўрсатди!

33-дақиқа. Ван Биссаканинг тезлиги АПЛга бефарқ бўлмаган мухлисларга яхши маълум, аммо бугун унга қарши ўйнаётган Нгамалё ҳам бу жиҳатда ундан қолишмаслигини кўрсатяпти.   

30-дақиқа. Бу сафар ўнг қанотдан тўп ҳаволатиб жарима майдончасидаги Роналдуга йўлланди, аммо дарвозабон баланд сакраб тўпни ушлаб олди.    

28-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш фоиз кўрсаткичида 39 - 61 "Манчестер Юнайтед" фойдасига. 

Меҳмонлар стандартдан самара чиқара олишмади.

26-дақиқа. Али Камара Роналдуга нисбатан қоидани бузди. 

25-дақиқа. Жавоб ҳужумини эса Криштиану кучли зарбаси билан якунламоқчи эди, аммо дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқари юборди. 

25-дақиқа. Кристиан Фасснахт жарима майдончаси ташқарисидан кучли ва аниқ зарба йўллади, Де Хеа ўз ўрнида.   

23-дақиқа. Муми Нгамалё зарба берди, лекин ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.   

21-дақиқа. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. Узатмадан кейин ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди. Такрорий уринишдан кейин Элиа Мешакнинг бош билан зарбаси жуда ноаниқ бўлди.  

20-дақиқа. Бруну Фернандеш ўйиндан ташқари ҳолатда эди. 

20-дақиқа. Люк Шоу қанотдан узатмани амалга оширди, Сандро Лаупер тўпни қайтариб юборди.  

18-дақиқа. "Манчестер Юнайтед" яна чап қанотдан олдинга ўтиш ниятида. Тўп ён чизиқдан ўйинга киритиб берилди.   

16-дақиқа. Ҳимояни ўйласа ҳам гол қўйиб юборган "Янг Бойз" ҳужумга ўтишга уринмоқда. 

13-дақиқа. ГООООООЛ! Албатта, Криштиану Роналду! Португалиялик футболчи яна бир бор юксак маҳорат соҳиби эканлигини исботлаб қўймоқда.
 

12-дақиқа. "Янг Бойз" футболчиси чап қантодан жарима майдончасига ёриб кирди ва хавфли узатмани амалга оширди, лекин шериклари уни тушунмади. 

12-дақиқа. Люк Шоунинг узатмаси Роналдуга етиб боришига посбон йўл қўймади. 

11-дақиқа. Донни ван де Бек тўпга ета олмади ва рақибини ерга қулатди.   

9-дақиқа. Люк Шоу тўп оширишда хатога йўл қўйди, лекин "Янг Бойз" футболчилари қарши ҳужумга қочиб кета олмади. 

7-дақиқа. "МЮ" тўп назоратини ўз қўлига олмоқда. 

4-дақиқа. Мезбонларнинг чап қанотдан ривожланган ҳужуми хавфли бўлиши мумкин эди, аммо жарима майдончаси ичида Санчо тўпни тўхтата ололмади.    

3-дақиқа. Учрашувдаги биринчи хавфли вазият ва зарбани мезбонлар амалга оширди, ҳужумчи мўлжалда бироз адашди.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Янг Бойз

Николас Нгаламеу - 66', Теозон Сьебатшо - 90'

Лига Чемпионов - группа F . 1-тур

14/09/2021, 21:45

1
:
2
Тугади

Манчестер Юнайтед

Криштиану Роналду - 13'

Стадион: Stade de Suisse Wankdorf, 31120 томошабин

Бош ҳакам: Francois Letexier

45'
90'
45'  Кристиан Фасснахт
46'  Винсент Сьерро (Теозон Сьебатшо)
50'  Кристофер Мартинс
66'  Николас Нгаламеу
66'  Силван Хефти
82'  Кристофер Мартинс (Фабиан Ридер)
83'  Силван Хефти (Миралем Сулеймани)
90'  Мешак Элиа (Вилфрид Канга)
90'  Сандро Лаупер (Седрик Цезигер)
90'  Теозон Сьебатшо
13'  Криштиану Роналду
13'  Бруну Фернандеш
35'  Аарон Уан-Биссака
37'  Джейдон Санчо (Диогу Дало)
46'  Донни ван де Бек (Рафаэль Варан)
64'  Рафаэль Варан
72'  Криштиану Роналду (Джесси Лингард)
72'  Бруну Фернандеш (Неманья Матич)
89'  Фред (Антони Марсьяль)

"Янг Бойз" (Швейцария) – "Манчестер Юнайтед" (Англия)

21.45, «Стад де Сюисс»

Янг Бойз – Фон Балльмос, Хефти, Камара, Лаупер, Гарсия, Фасснахт, Сьерро, Перейра, Эбишер, Нгамалё, Элиа

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Линделёф, Магуайр, Шоу, ван де Бек, Фред, Погба, Санчо, Бруну Фернандеш, Роналду

Рейтинг: +29   

Фикрлар

+20   
14 сен 23:40:53
555555
Вааааай МЮ чекиб куйди
+18   
14 сен 23:41:30
Timur Bazarbaev
Хафа бўлма Ронолду хали бунақа мағлубиятларни кўп курасан Латта сулшерни тактикаси билан
+17   
14 сен 23:40:45
998998893311
Lingarddan super passss
+14   
14 сен 23:41:52
⚽Toni___Kr8s⚽
Mana ChL nimasi bilan qiziq gap yo'q Yang Boyzga molodets haqli
+14   
14 сен 23:40:23
Shakirov
sharmandali mag'lubiyat ))))))
+13   
14 сен 23:41:27
Shakirov
myuchilar xafa bo'lmanglar silarda axir ronaldu bor )))))
+13   
14 сен 23:39:22
немо
Сўнги дақиқалар қиролини, сўнги дақиқада кўмиб қўйдику Янг Бойс...
+12   
14 сен 23:45:53
Javlon 30S280NA
Жесси Лингарддан ажойиб голли пас хамма хайратда
+12   
14 сен 23:40:44
Muhammad Ali
Obbo yang boyss nima qilb tawladinggg myuuuuuniii
+11   
14 сен 23:44:15
Mirjalol DX
Lingard qirol piroli bilan, gol mashina pashinasi bilan joyiga soldi...
+10   
14 сен 23:46:47
Inzaghimilan
Qirol soxta ekan)))
+10   
14 сен 23:40:43
Oʻzbekistontv
Bunaqangi super kambek... Super oʻyin
+7   
14 сен 23:47:19
Muxammad Umar Myu
Sulwerdi axmoqligi un yutkazdi myu Sulwerdi yoqotiw kk bu yil yana myu xec nima olmaydi Sulwer myudan ketmasa
+7   
14 сен 23:45:29
Ливерпул /1/
Чемпионлар лигаси бу йил муросасиз кечиши биринчи турданоқ маълум.
+7   
14 сен 23:44:22
Teshayev Boburshoh
MYu chelsidan urganishi kerak ekan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика