
Учрашувнинг 89-дақиқасида Жесси Лингард ўрнига 18 ёшли ироқлик ярим ҳимоячи Зидан Иқбол майдонга тушди. Шу орқали у ЕЧЛда дебют қилди.
Шунингдек, 68-дақиқада Дин Хендерсоннинг ўрнига майдонга тушган Том Хитон ҳам 35 ёшда ЕЧЛда дебютини амалга оширди.
Ундан ташқари, Шола Шортайр, Теден Менги ҳамда Чарли Саваж каби футболчилар ҳам ЕЧЛда илк ўйинида майдонга тушди.
