Гвардиола: "Холанд футболдаги охирги кунигача гол уради"
26 окт 2023 08:20
Янгиликлар
Гвардиола: "Холанд футболдаги охирги кунигача гол уради"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ доирасида "Янг Бойз" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин жуда яхши бўлди, биз позицион томонлама яхши ўйнадик. Биринчи бўлимда бироз омадимиз келмади. Рақибнинг жисмоний тайёргарлиги яхши экан, улар бирга-бир ҳолатларда агрессивроқ ҳаракат қилишди. Йигитларнинг ҳаракатидан мамнунман.
Одамлар Холанддан ҳар бир ўйинда тўрттадан гол кутишади. Улар Холанднинг омадсизлигини исташади. Аммо бу йигит бутун умри давомида гол уради. У рақибга ақлбовар қилмас хавф туғдиради. У футболдаги сўнгги кунигача гол уради", - деди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар