ЕЧЛ ва Европа лигаси саралаши қисқартирилиши мумкин

Mirjalol Normatov
12 май 2020
УЕФА Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси турнирлари саралаш босқичини ўтказиб борасида бир неча вариантларни кўриб чиқмоқда.

УЕФА ушбу мавсумдаги ўйинларни август ойида ўтказишни режалаштирмоқда. Шу боисдан навбатдаги мавсум еврокубокларнинг саралаш босқичлари ўйинлари қисқариши мумкин.

Қайд этилишича, ЕЧЛнинг 2020/21 йилги мавсум гуруҳ босқичи ўйинлари 20 октябрь, Европа лигасиники эса 22 октябрь куни бошланиши кутилмоқда.

Нидерландияда сентябрга қадар футбол ўйинларини ўтказиш тақиқлангани учун у ерда саралаш баҳсларини ўтказиб бўлмайди.

Ҳозирда УЕФАдагилар саралаш ўйинларини нейтрал стадионда бир ўйинлик қилиш ёки умуман ўтказмаслик борасида музокаралар олиб бормоқда.

УЕФАнинг навбатдаги йиғилиши 27 май куни бўлиб ўтади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express