

Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси финал ўйинларини мухлисларсиз ўтказиш варианти кўриб чиқилмоқда.
Бугун, яъни 1 апрель куни УЕФА видеоконференция орқали футболчиларнинг шартномалари ва трансфер ойналарининг муддатларини муҳокама қилади.
Мавсумнинг қолган қисмидаги тақвим бўйича ҳам муҳокамалар бўлади.
Ҳозирги пайтда Беларусь чемпионатини ҳисобга олмаса, қолган барча Европадаги профессионал турнирлар коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган.



