UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  1 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  5 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  7 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9

ЕЧЛ. Ўз майдонида "Атлетико"га мағлуб бўлган "Манчестер Юнайтед" ЕЧЛни тарк этди Янгиликлар

ЕЧЛ. Ўз майдонида "Атлетико"га мағлуб бўлган "Манчестер Юнайтед" ЕЧЛни тарк этди

ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасида "Манчестер Юнайтед" - "Атлетико" жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед Англия – Атлетико Испания 0:1

"Олд Траффорд"

Гол: Лоди (41, 0:1).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Магуайр (Мата, 84), Теллес, Фред (Кавани, 77), Бруну Фернандеш (Погба, 67), Мактомини (Матич, 67), Роналду, Санчо, Эланга (Рэшфорд, 67).

Атлетико – Облак, Савич, Хименес, Рейнилду, Лоди, Льоренте, Коке (Кондогбиа, 79), Эррера, де Пауль, Гризманн, Жоау Феликс.

Манчестер Юнайтед

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

16/03/2022, 01:00

1
:
0
Тугади

Атлетико Мадрид

Ренан Лоди - 41'

Стадион: Old Trafford, 73008 томошабин

Бош ҳакам: Slavko Vincic

45'
90'
67'  Энтони Эланга (Маркус Рэшфорд)
67'  Скотт Мактоминей (Неманья Матич)
67'  Бруну Фернандеш (Поль Погба)
75'  Фред (Эдинсон Кавани)
81'  Неманья Матич
84'  Харри Магуайр (Хуан Мата)
87'  Диогу Дало
41'  Ренан Лоди
41'  Антуан Гризманн
43'  Родриго де Пауль
80'  Коке (Жоффре Кондогбиа)
81'  Эктор Эррера
90'  Жуан Феликс (Фелипе)
90'  Антуан Гризманн (Анхель Корреа)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Атлетико"га мағлуб бўлиб, ЕЧЛни тарк этди.

4 дақиқа қўшиб берилди. "Атлетико"ни чорак финалдан 4 дақиқа ажратиб турибди.

83. Далотнинг зарбаси ноаниқ кетди.

79. "Атлетико" ҳужумга ўтди. Аммо якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.

78. ЗАРБАААААААААА!!!! Облак икки марта жамоасини яққол голлардан сақлаб қолди!

77. Рангник таваккал қилмоқда. Фред ўрнига Кавани тушди.

69. УХХХХХХ!!! Гризманн оффсайд деб ўйлаб, шундоқ вазиятни йўқ қилди. Агарда уриб қўйганида МЮ қийин аҳволга тушиб қоларди.

67. Магуайр минус)

65. Льоренте ўз жарима майдончаси яқинида фол ишлатди. МЮ фойдасига жарима зарбаси.

62. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТТ!!! "Атлетико" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Аммо Феликс зарба бера олмади. Меҳмонлар бу орада бурчак зарбасидан унум чиқара олмади.

59. ЗАРБАААААА!!! МЮнинг узоқ вақт давом этган ҳужумини Санчонинг кучли ва ноаниқ зарбаси якунлади.

52. ЗАРБАААААА!!! Магуайрнинг қўпол ҳаракатларидан кейин Де Пауль зарба берди. Де Хеа тўпни ушлаб олди.

46. ЗАРБАААААА!!!! МЮ яна таймни ҳужумкор бошлади. Эланганинг зарбаси ноаниқ кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+1. ЗАРБАААААААААА!!!! Фернандешнинг ажойиб зарбасини Облак қийинчилик билан қайтарди!

44. МЮ жарима зарбасига эга бўлди. Аммо ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди.

41. ГООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! ЛОДИИИИИИИ!!! Ҳисоб очилди!

37. Бруну ҳужум марказидаги Санчо томон ҳаволатиб тўпни узатди. Хименес тўпни қайтаришда қийналмади.

34. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! ЙЎЎЎЎҚҚҚҚҚҚ!!! Феликснинг голи оффсайд сабабли инобатга олинмади.

30. Магуайр ҳужумга ўтса, фол ишлатмасдан қўймаяпти. Бурчакдан узатилган тўпдан кейин Харри тўп учун курашда Хименесга қарши фол ишлатди.

28. МЮда стандарт вазият юзага келганди. Ундан оширилган вазиятда Магуайр ҳужумда фол ишлатди.

26. МЮ яхши ҳужум уюштирди. Далотнинг зарбасини Облак ушлаб олди.

24. Жамоалар кетма-кет рақиб жарима майдончаси ичига кириб боришмоқда. Ҳозирча ҳимоячилар яхши ўйнашмоқда.

21. Фернандеш рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. ВАР ишга тушди. Кўрамиз.

19. "Юнайтед"да вазият. Далотнинг дастлабки зарбасини Рейнилду қайтарди. Иккинчи зарба эса ноаниқ кетди.

16. ЗАРБАААААААААА!!!! Родриго де Паулнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рикошет ҳосил қилди. Аммо бу Де Хеанинг супер сейв қайд этишига йўл қўймади"

13. ЗАРБААААААААА!!!!! Фернандешнинг пасидан кейин Эланга Облакнинг бошини пойлади!

10. Учрашувда кичик паслар жуда кўп бўлмоқда. Аммо вазиятлар камайиб кетди.

5. "Атлетико" тезкор паслари орқали ҳужумга ўтаётганди. Феликснинг йўлини Варан тўсди.

3. УХХХХХХХХ!! МЮ дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга ўтди. Аммо Эланга рақиб жарима майдончаси ичида Облакка қарши фол ишлатди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Манчестер Юнайтед" - "Атлетико" учрашуви стартига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика