UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  1 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  1 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  13 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  18 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  31 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  10 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  18 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" мағлубиятга учради Янгиликлар

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" мағлубиятга учради

"Лейпциг" ҳамда "Реал" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 5-тур ўйини воқеалар якунига етди.

РБ Лейпциг

Йошко Гвардиол - 13', Кристофер Нкунку - 18', Тимо Вернер - 81'

Лига Чемпионов - группа F . 5-тур

26/10/2022, 01:00

2
:
3
Тугади

Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 44', Родриго - 90'

Стадион: Red Bull Arena Leipzig, 45228 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
13'  Йошко Гвардиол
13'  Андре Силва
18'  Кристофер Нкунку
69'  Эмиль Форсберг (Дани Ольмо)
69'  Андре Силва (Тимо Вернер)
69'  Давид Раум (Абду Диалло)
81'  Тимо Вернер
81'  Мохамед Симакан
84'  Амаду Хайдара (Кевин Кампль)
89'  Мохамед Симакан (Беньямин Хенрикс)
44'  Винисиус Жуниор
44'  Марко Асенсио
49'  Лукас Васкес
69'  Лукас Васкес (Даниэль Карвахаль)
69'  Начо Фернандес (Давид Алаба)
76'  Тони Кроос (Эден Азар)
90'  Родриго

"РБ Лейпциг" – "Реал" 3:2

"Ред Булл Арена Лейпциг"

Голлар: 1:0 – 13 Гвардиол, 2:0 – 18 Нкунку, 2:1 – 44 Винисиус Жуниор, 3:1 – 81 Вернер, 3:2 - 90 Родриго.

РБ Лейпциг – Бласвих, Симакан, Орбан, Гвардиол, Раум (Диалло, 69), Хенрихс, Форсберг (Ольмо, 69), Шлагер, Айдара (Кампль, 84), Собослаи, Андре Силва (Вернер, 69), Нкунку.

Реал Мадрид – Куртуа, Начо (Алаба, 69), Милитао, Рюдигер, Кроос (Азар, 76), Тчуамени, Камавинга, Васкес (Карвахаль, 69), Асенсио, Винисиус Жуниор, Родриго.

Огоҳлантириш: Васкес (49).


Гуруҳ жадвали


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. ГОООООЛ! Родриго пенальтидан гол уриб, ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ольмо "Реал" дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо у берган зарбадан сўнг тўп узоқ бурчак томон етарлича айланмади.

81. ГОООООООЛ! ВЕРНЕР! 3:1. Симакан ўнг қанотда "Реал" футболчиларидан қочиб кетди ва тўпни бироз айлантириб Тимога узатди. Вернер бўш дарвозани ишғол қилди.

79. ЗАРБАААА! Винисиус Асенсионинг узатмасидан сўнг тўпни деярли бўш дарвозага жойлай олмади.

74. Нкунку тўпни қанотга яқин нуқтадан айлантириб дарвозага йўллади, бироқ тўп фуболчи исатагандек траэктория бўйича учмади.

71. ЗАРБАААА! Захирадан ўйинга қўшилган Вернер "Лейпциг"нинг тезкор қарши ҳужумини гол билан якунлаши мумкин эди, аммо тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

68. Ўзгариш: Андре Сива ўрнига Тимо Вернер, Форсберг ўрнига Олмо ва Раум ўрнига Абду Диалолар майдонга тушишди.

65. Винисиус қулай вазиятда турган жамоадошига тўпни бермай ўзи рақибларни алдашга уринди ва хавфли вазият йўққа чиқди.

60. "Лейпциг" ҳам ҳимояда ўтириб қолмоқчи эмас, ора-сирада тезкор қарши ҳужумлар уюштириб турибди.

51. ЗАРБАААА... Нкунку жамоадошининг узатмасидан кейин Куртуа билан деярли бирга-бир чиқди, аммо зарбадан сўнг тўп рикошетга учраб, майдоннни тарк этди. Бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб турган экан.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

44. ГООООООЛ! "Реал" ҳисобни қисқартирди. 2:1. Асенсио жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни марказроқда турган Винисиусга узатди. Бразилиялик ҳужумчи тўпга боши билан зарба бериб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

39. Таркиб ёшартирилгани "Реал" фойдасига ишламади. Мадридлик футболчилар бироз қизиққонлик қилишяпти ва шунинг оқибатида қарорларнинг кўпи хато бўлиб чиқмоқда.

37. Бласвихдан яна бир сейв, бу сафар Винисиус Жуниор зарбаси қайтарилди.

35. ЗАРБАААА! Родригонинг чап оёқда берган зарбасини "Лейпциг" посбони Бласвих қайтаришга муваффақ бўлди.

29. Ўйин назорати "Реал"да, аммо ҳисоб 2:0, "Лейпциг" олдинда. Таркибдаги ўзгаришлар ўз сўзини айтаётган бўлса керак.

24. "Реал" устози Карло Анчелотти йигитлардан аниқроқ ўйнашни талаб қилмоқда.

18. ГОООООООЛ! Нималар бўляпти?! "Лейпциг" "Реал" дарвозасига иккинчи голни урди. Бу сафар Нкунку ўз номини таблога ёздириб қўйди.

13. ГОООООООЛ! "Лейпциг" ҳисобни очди! Гвардиол боши билан берган зарбани "Реал" посбони Куртуа қайтара олмади. 1:0

1. Учрашув бошланди. 

РБ Лейпциг – Бласвих, Симакан, Орбан, Гвардиол, Раум, Форсберг, Шлагер, Айдара, Собослаи, Андре Силва, Нкунку.

Реал Мадрид – Куртуа, Рюдигер, Милитао, Начо, Кроос, Тчуамени, Камавинга, Васкес, Асенсио, Винисиус Жуниор, Родриго.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика