ЕЧЛ. Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасидан ўтиб кетди
03 ноя 2021 07:43
Янгиликлар
ЕЧЛ. Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасидан ўтиб кетди
Чемпионлар Лигаси 4-турида “Бавария” 5:2 ҳисобида “Бенфика”дан устун келди. Ўйинда хет-трикка эришган Роберт Левандовски мусобақадаги 80-голини урди.
У бунга юбилей 100-учрашувида эришди. Польшалик мазкур натижага Лионель Месси ва Криштиану Роналдудан кўра тезроқ эришди. Месси ЕЧЛдаги 80-тўпини 102-ўйинида киритган бўлса, Роналдуга шунча гол уриши учун 116 учрашувда майдонга тушиш талб қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Левандовски мусобақа жорий мавсумидаги голлари сонини 8тага (+1 ассист) етказиб, яққол тўпурарлик қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар