

3 июнь куни ЕЧЛ финал босқичида Испаниянинг "Реал Мадрид" ва Италиянинг "Ювентус" клублари бош соврин учун ўзаро баҳс олиб боришади. Финал Уэльснинг Кардифф шаҳридаги "Millenium stadium" ўйингоҳида бўлиб ўтади. Таъкидлаш керакки ушбу стадионнинг том қисми очилиб ёпилади. ЕЧЛ тарихида илк маротаба финал учрашуви томи ёпиқ стадионда бўлиб ўтади. Шуни қўшимча қилиш мумкинки ушбу стадионда регби ўйинлари ҳам ўтказилади.







Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид" - "Ювентус" ўртасидаги учрашув 3 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.



