UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08Рўзиқул Бердиев тарихий чемпионликдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  4 20:53Суперлига. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 2:4, меҳмонлардан мегакамбек, Ҳайдаровдан хет-трик!  1 20:40Александр Крестинин: "Индивидуал хатолар туфайли мағлубиятга учраяпмиз. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди"   1 20:15Суперлига. Жиззахда 6 та гол урилган оқшомда "Сурхон" "Сўғдиёна" устидан камбэк қайд этди. Ҳайдаровдан хет-трик  29 19:16Рўзиқул Бердиев: "Бу "Насаф"нинг "олтин таркиби"  28 18:51"Насаф" 2025 йил Элит ОЧЛда дебют қилади  6 18:30Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча совринларни ютди  17 18:23"Насаф" Ўзбекистонда чемпион бўлган саккизинчи жамоага айланди  23 18:19Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Насаф" "Андижон" билан ўйнайди  7 18:12"Локомотив" - "Насаф" 0:1. Чемпионлик ўйинидан highlights   4 17:54Суперлига. "Насаф" бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив"ни енгиб, муддатидан аввал ўз тарихидаги илк чемпионлигини қўлга киритди  115 17:20"Сўғдиёна" охирги маротаба "Сурхон"га қачон гол урган?  1 17:19Расман: "Манчестер Юнайтед"га янги бош мураббий тайинланди  7 16:55Луис Качорри: "Гол уриш мен қилишим керак бўлган иш. "Бунёдкор" ҳар бир ўйинда 3 очкони кўзлайди"  0 16:33"Ман Сити" Родри билан тезроқ шартномани узайтирмоқчи  0

ЕЧЛ. Бензема бу сафар "Челси"ни тиз чўктирди Янгиликлар

ЕЧЛ. Бензема бу сафар "Челси"ни тиз чўктирди

Яна бир неча дақиқадан кейин ЕЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Челси" - "Реал" беллашуви бўлиб ўтди.

"Челси" Англия – "Реал" Испания
7 апрель, 00.00, "Стэмфорд Бриж"
Голлар
: 0:1 – 21 Бензема, 0:2 – 24 Бензема, 1:2 – 40 Хавертц, 1:3 – 46 Бензема.

"Челси" – Менди, Джеймс, Тиаго Силва, Рюдигер, Кристенсен (Ковачич, 46), Аспиликуэта, Жоржиньо (Лофтус-Чик, 64), Канте (Зиеш, 46), Пулишич (Лукаку, 64), Маунт, Хавертц.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао (Начо, 64), Менди, Модрич, Кроос (Камавинга, 74), Каземиро, Вальверде (Себальос, 86), Бензема (Бэйл, 86), Винисиус Жуниор.

Огоҳлантиришлар: Милитао (14), Рюдигер (19).

Челси

Кай Хаверц - 40'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Quarter Finals-тур

07/04/2022, 01:00

3
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Карим Бензема - 21', Карим Бензема - 24', Карим Бензема - 46'

Стадион: Stamford Bridge, 38689 томошабин

Бош ҳакам: Clement Turpin

45'
90'
19'  Антонио Рюдигер
40'  Кай Хаверц
40'  Жоржиньо
46'  Андреас Кристенсен (Матео Ковачич)
46'  Н'Голо Канте (Хаким Зиеш)
64'  Жоржиньо (Рубен Лофтус-Чик)
64'  Кристиан Пулишич (Ромелу Лукаку)
14'  Эдер Милитан
21'  Карим Бензема
21'  Винисиус Жуниор
24'  Карим Бензема
24'  Лука Модрич
46'  Карим Бензема
64'  Эдер Милитан (Начо Фернандес)
74'  Тони Кроос (Эдуардо Камавинга)
86'  Карим Бензема (Гарет Бэйл)
86'  Федерико Вальверде (Дани Себальос)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


90+6-дақиқа. Бўлди, "Реал"нинг ҳужуми якунига етгач, ҳакам финал ҳуштагини чалди. Жавоб учрашувини ўз майдонида ўтказадиган "Реал" ўзи учун анча қулай шароит яратиб олди.  

90+5-дақиқа. Ҳакам Винисиусга нисбатан қоида бузилди деб топди. Ковачич табиийки бундай қарордан норози.   

90+3-дақиқа. Лукаку тўпни эгаллаб, зарба беришга тайёр турган Хаким Зиешга ташлаб берди, лекин ярим ҳимоячининг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.  

90+1-дақиқа. Начо ва Кай Хаверц тўп учун курашда тўқнашиб, майдонга йиқилиб тушишди. Германиялик футболчи жамоаси мағлуб бўлаётгани сабабли ҳам тезроқ ўрнидан турди. Начо эса ҳеч қаёққа шошилмайди.  

Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди!

90-дақиқа. Рюдигернинг жарима майдончасидаги Лукакуга узатган тўпи ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди.  

89-дақиқа. Узатмадаги хато туфайли "Челси" тўпни йўқотди ва Карвахаль уни ён чизиқдан ўйинга киритишга шошилмаяпти.  

87-дақиқа. Стандарт вазият. Рис Жеймс тўп олдида. Бироқ унинг узатмаси қовушмади ва Куртуа осонлик билан тўпни эгаллаб олмоқда.  

86-дақиқа. ЎзгаришларКарим Бензема ўрнини Гарет Бейлга, шундоқ ҳам жароҳати сабаб майдонни тарк этган Вальверде эса Дани Себальосга бўшатиб берди.

85-дақиқа. Федерико Вальверде майдонда ётгани сабабли ўйин тўхтатилди ва шифокорларга мурожаат қилинди.  

83-дақиқа. Куртуадан сейв! Рис Жеймс имкон топиб, кучли зарбасини ишга солди ва бельгиялик посбон ўз ўрнида.  

Начо ортиқча ўйлаб ўтирмай, тўпни имкон қадар узоққа тепиб юборди.  

82-дақиқа. Винисиус тўпни рақибга совға қилди ва ҳужум узилиб қолди.

80-дақиқа. Маунт бир рақибини доғда қолдирди ва зарба берди, лекин кейинги футболчи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Вальверде эса содда, аммо ишончли ўйнаб, тўпни узоқлаштирди.  

78-дақиқа. Ўйин охирлаб бораркан "Челси" тобора кўпроқ футболчи билан ҳужумга ўтмоқда. Бунинг оқибатида қарши ҳужум учун бўш зоналар пайдо бўлмоқда. Тўп марказда узоқ ушланиб қолмаяпти.   

75-дақиқа. Ҳужумда фол қайд этилди. Аспиликуэта ҳаводаги курашда Карвахалнинг биқинига зарба бериб юборди.   

74-дақиқа. Ўзгариш! Тони Кроос учун бугунги баҳс якунланди. Майдонга Эдуарду Камавинга ўйинга қўшилди.  

73-дақиқа. Босим остида қолган Менди сал қолса яна "қовун туширарди", лекин ҳимоячилар ёрдамга етиб келишди.   

Бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллайдиган "аристократ" топилмади. Хаверц ва Сильва келиша олишмади. 

71-дақиқа. Хаверцдан яна бир зарба ва Карвахаль тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

70-дақиқа. Маунтдан яхши зарба, лекин бироз ноаниқ.  

69-дақиқа. Жарима майдончаси марказида ёлғиз ўзи қолиб кетган Ромелу рикошет туфайли ўзига келган тўпни дарвозага йўллай олмади ва ўта қулай имкониятни ҳавога совурди. 

68-дақиқа. Лукаку ҳаводан йўлланган тўпга ета олди, аммо нишонни аниқ ола билмади.  

66-дақиқа. "Реал"нинг ҳужумида иш зарбагача етиб бормади.  

64-дақиқа. Ўзгариш! Милитао ўрнини Начога бўшатиб берди. 

64-дақиқа. Ўзгариш! Жоржиньо кетди, унинг ўрнига Лофтус-Чик, Ромелу Лукаку эса Пулишични алиштирди.   

63-дақиқа. Карвахаль қанотда Маунтни "еб қўйди". 

62-дақиқа. Ферлан Менди бир нечта рақибини кичик ҳудудда алдаб ўтди, лекин сезиларли даражада олдинга ўтишнинг иложи бўлмади.   

61-дақиқа. "Челси" тўпни меҳмонларга қайтариб берди.  

60-дақиқа. Ўйин тўхтатилди. Эдер Милитао яна майдонда ётибди.  

59-дақиқа. "Челси" узоқ вақт рақиб ҳимоясининг заиф нуқтасини излади, лекин Кристиан Пулишичнинг тушунарсиз ҳаракатидан кейин тўп Куртуанинг қўлига бориб тушди.  

58-дақиқа. Милитаодан жавоб. Эдернинг қанотга узатган тўпи майдондан чиқиб кетди.  

Зиешнинг узатмаси керагидан кучли бўлиб кетди ва жамоадоши тўпга улгурмади. 

57-дақиқа. Феде Вальверде ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.  

55-дақиқа. Ҳаводаги курашда Милитао Кайга имконият қолдирмади. Германиялик футболчи бурчак зарбаси белгиланиши керак деб ҳисобламоқда.  

53-дақиқа. Пулишич қанотдан жарима майдонига киришга уриниб кўрди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.

51-дақиқа. "Челси" футболчиси "подкатда" Вальвердедан тўпни олиб қўйди, акс ҳолда хавфли қарши ҳужум кўришимиз мумкин эди.  

50-дақиқа. Кайнинг зарбаси "блокланди", лекин такрорий уринишдан кейин Тибо тўққизликка кетаётган тўпни катта қийинчилик билан тўпни қайтарди. 

46-дақиқа. ГОООООЛ! Карим Бенземада бир гап бор... Дарвозабонлар уни кўрганда шошиб қолиши одатий ҳолга айланиб бормоқда.

Тухелнинг биринчи бўлимдан қониқиш ҳосил қилмагани тушунарли. Шу сабабли мураббий бир йўла икки ўзгаришни амалга оширди. Мактео Матео Ковачич ва Ҳаким Зиёш майдонга тушишди. Улар Нголо Канте ҳамда Кристенсенни алиштиргани маълум қилинди. 

Бўлди, ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Бироз дам олиб, қайтамиз. Ухлаб қолманг, иккинчи бўлим бунданда қизиқ бўлиши хавфи бор.

45+1-дақиқа. Вальверде ўнг қанотдан олдинга ўтиб борди ва марказий зонада тўпни кутаётган Бенземани кўрди, аммо Антонио Рюдигер узатмани илиб кетди.  

45-дақиқа. Ўта қизиқарли руҳда ўтган биринчи бўлимга бор йўғи 1 дақиқа қўшиб берилди.   

44-дақиқа. Кай Хаверц жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериб кўрди, ноаниқ. 

42-дақиқа. Карим Бенземага кутилмаганда Тиаго Сильва тўпни совға қилганди, франциялик футболчи яқин масофадан дарвозани нишонга ола билмади. 

40-дақиқа. ГООООЛ! Жоржиньонинг ажойиб узатмасидан кейин Кай Хаверц боши билан дарвозани ишғол қилди. Кураш давом этади.

Тиаго Сильвани бир ўзини қолдиришди ва бразилиялик ҳимоячи орадаги фарқни қисқартиришга яқин келганди. 

38-дақиқа. Нголо Канте курашди ва жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди.

36-дақиқа. Бугунги кунгача мураббий сифатида "Реал"га бирор марта ҳам ютқазмаган Томас Тухель бошидаги "кепкасини" бостириб, бекиниб олгиси келаяпти, бечора.  

34-дақиқа. "Челси" ўзига келиб олди шекилли. Ҳар ҳолда жамоа ҳужумга ўхшаган нимадирлар қилишга уринмоқда. 

30-дақиқа. Крооснинг бурчакдан узатган тўпини Милитао боши билан дарвоза томонга йўллади, Эдуард ўз ўрнида. 

29-дақиқа. "Аристократлар" нима қилаётганини, нима қилишини билмай қолди. Ҳозир оддий вазиятда рақибга бурчак зарбаси совға қилинди. 

26-дақиқа. "Челси" камида енгил, бўлмаса оғирроқ шок ҳолатидалиги аниқ. "Реал" тўпни назорат қилиб, бўш зона пайдо бўлиши билан ҳужумга ўтмоқда. 

24-дақиқа. ГОООООООЛ! Битта голни ёзиб тугатгунимизгача, Каримжон яна битта гол уриб қўйдику. Унинг боши билан зарбасидан кейин Менди яна тўпни қайтара олмади.

 

21-дақиқа. ГОЛАСОООО! Винисиуснинг чап қанотдан узатмасидан кейин Карим Бензема 13-14 метрлардан боши билан гол урди!  

20-дақиқа. Маунтнинг бош билан зарбаси қовушмади ва Тибо осонлик билан тўпни эгаллаб олди.

19-дақиқа. Огоҳлантириш! Ушбу ҳаракати учун ҳакам германиялик ҳимоячига сариқ карточка кўрсатди. 

18-дақиқа. Рюдигер тезлик олган Вальвердени тиззаси билан қарши олди. 

17-дақиқа. Эдер Милитаонинг биқинига кимдир тирсаги билан уриб кетди чоғи, футболчи тиббий ёрдамга мухтож.

16-дақиқа. Винни қарши ҳужумда ёлғизланиб қолди ва тўпни йўқотди.

15-дақиқа. Зарбаааа! Рис Жеймснинг кучли зарбасидан кейин Тибо Куртуа ишончли ўйнади ва тўпни қайтариб юборди.

14-дақиқа. Огоҳлантириш! Эдер Милитао ёмғирнинг биринчи қурбонига айланди. Тўпни қабул қилишдаги сусткашлигидан кейин ҳимоячи Кай Хаверцни қоида бузиб тўхтатишдан бошқа йўл топа олмади. 

11-дақиқа. Баҳсдаги биринчи бурчак зарбасини мезбонлар амалга оширишди, лекин наф чиқара олишмади. 

10-дақиқа. Қандай қилиб?, деган саволлар янгради ҳозир Мадридда. Карим Бенземанинг ақлли қарори туфайли юзага келган хавфли ҳужумни Винисиус якунлади, аммо у тепган тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.  

7-дақиқа. Канте тўпга улгурмади ва Кроосга нисбатан қоидани бузди. 

5-дақиқа. Кай Хаверц яхши имкониятга эга бўлди, лекин тажрибали Алаба рақиби осонлик билан зарба беришига йўл қўймади.

4-дақиқа. Эдер Милитао ўйиндаги илк аниқ зарбани амалга оширди. Унинг уриниши Мендига ортиқча муаммо туғдирмаган бўлсада, аниқ чиққани билан қайд этилади. 

3-дақиқа. "Реал" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. 

Илк ҳужумдаёқ мезбонлар ўнг қанотдан олдинга ўтишди ва тўп жарима майдони марказига йўналтирилди, аммо у ерда ҳужумчилардан ҳеч ким топилмади.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни Кай Хаверц бошлаб берди. 

Жамоалар майдонга тушиб келишди. Чемпионлар Лигаси мадҳияси янграмоқда. 

Лондонда ҳаво ҳавас қилгудек эмас, лекин ёмғир ушбу жамоаларга муаммо туғдирмайди ва биз чиройли ўйин гувоҳи бўламиз деган умиддамиз. 

Бироқ яна бир факт борки, "Қироллик клуби" шу пайтгача ЕЧЛнинг амалдаги ғолибига қарши плей-офф босқичида тўқнаш келса, албатта ғалаба қозонган ва кейинчалик мусобақа бош совринига ҳам эга чиққан.

Қизиқ томони, "Реал" еврокубоклар доирасида "Челси"га қарши беллашувларда ҳам, Томас Тухель бошқарувидаги бошқа клубларга қарши ўйинларда ҳам ҳали бирор маротаба ғалаба қозона олмаган. ЕЧЛда эса "Реал" исталган ҳолатида хавфли рақиб ҳисобланади ва шунинг учун, бу тўқнашувга бўлган қизиқиш икки карра кўпроқ. 

Ҳар икки жамоа мураббийлари асосий таркиб борасида қарор қабул қилиб улгурган. 


Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика