Дрис Мертенснинг қанча муддатга сафдан чиққанлиги маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
18 дек 2020
“Наполи” етакчиси А Cерия 12-тури доирасида “Интер”га қарши баҳсда (0:1) жароҳат олганди.

Маълум бўлишича, Дрис Мертенснинг тўпиғи шикастланган. Футболчи ушбу жароҳат сабаб яқин 3 ҳафта мобайнида “Наполи”га ёрдам бера олмайди.

2020/21 йилги мавсум Мертенс “Наполи” сафида 17 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport Express