Дракслер Бундеслигага қайтиши мумкин

Alisher
16 авг 2021
ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер Бундеслигага қайтишга яқин.

Ўйинчига "Байер" қизиқиш билдирмоқда.

Немис клуби парижликлар билан Дракслернинг трансфери борасида музокараларни бошлади ва 20 миллион евро таклиф қилди.

Ярим ҳимоячининг ўзи яқинда шартномасини 2024 йилга қадар узайтирди ва унинг Леверкузен жамоасига ўтиш ёки ўтмаслиги номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Дракслер 2017 йилда ПСЖга "Вольфсбург"дан 36 миллион евро эвазига ўтганди.


AlisherМуаллиф
Манба: Kicker