Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"
23 ноя 18:55
Янгиликлар
Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"
Бу ҳақида "Трактор" клуби расмий медиаси хабар берди.
"Рақиб ҳақида аниқ маълумотга эгамиз. Жамоа кутилган натижага эришмаган бўлса-да, бу уларга бўлган ҳурматимизни асло камайтирмайди. Олдинда қийин ўйин кутмоқда ва биз унга тайёрмиз".
"Хорватиялик легионеримиз Игор Постонийскига умид боғлай олмаймиз, аммо қолган футболчилар сафда. Яхши ўйин кўрсатиб, муносиб натижага эришишга умид қиламиз. "Насаф" билан учрашув жуда муҳим. Жамоадан умидларим катта ва рақибга тўлиқ ҳурмат билан ўйинга кирамиз".
"Насаф" сўнгги ҳафталарда яхши натижа кўрсата олмаётгани ва эртанги ўйин жамоанинг охирги имкониятларидан бири экани ҳақидаги саволга Скочич шундай деди:
"Айтганимдек, уларнинг натижалари муваффақиятсиз бўлди, аммо биз фақат натижага эътибор бермаймиз. Бу вазиятда уларнинг ўйин услуби муҳимроқ. "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртанги ўйиннинг турли шароитларига мослашишимиз керак. Бу жамоа узун паслар, тез-тез тўп оширишлар, ҳимоя чизиғи ортидаги бўшлиқдан фойдаланиш ва хилма-хил тактикадан фойдаланиб ҳаракат қила олади. Биз уларнинг кучли томонларига тайёр бўлишимиз лозим. Биламизки, бу тўғри ташкил этилган яхши жамоа, дастлабки ўйинларда шунчаки бироз омад улардан юз ўгирди".
"Насаф"нинг қайси кучли томонлари ва унда илиқ таассурот қолдирган футболчи бор-йўқлиги ҳақидаги саволга Скочич шундай жавоб қайтарди:
"Яхши жамоага қарши ўйнаяпмиз, аммо ўйингача рақибга индивидуал тавсиф бермайман. Уларда ёрқин ва истеъдодли ўйинчилар кўп, лекин тафсилотларга тўхталиб ўтирмайман.
Фурсатдан фойдаланиб, дўстим, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Серчко Катанецга соғлик тилашни истайман".


Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар