UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  0 18:06"Портсмут" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  0 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  2 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  36 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  2 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  1 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  5 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  1 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  5 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  6

Драган Черан "Пахтакор" сафида майдонга тушди Янгиликлар

Драган Черан "Пахтакор" сафида майдонга тушди

"Пахтакор" клуби Туркиядаги йиғин доирасида биринчи назорат беллашувида Уммон олимпия терма жамоаси 4:0 ҳисобида тор-мор келтирилди.

Учрашувда тўлиқ ташаббусга эга бўлган "Пахтакор" рақибни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Биринчи бўлим охирларида Машарипов ва Безерра рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди. Жалолиддин тўп рақибдан олиб қўйилгач, гол урди. Тиаго эса Чераннинг тўп оширишидан унумли фойдаланди.

Иккинчи бўлимда бошқа таркиб майдонга туширилди. Искандеров ва Ҳакимов қисқа вақт оралиғида ҳисобни 4:0 кўриншига келтиришди. Уларга ҳар икки вазиятда Машарипов тўпни аниқ етказиб берганди. Туркия йиғинида навбатдаги беллашув 29 июнь куни Эроннинг "Падидеҳ" клубига қарши ўтказилади.

"ПАХТАКОР" - УММОН ОЛИМПИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИ - 4:0 (2:0)
"Пахтакор": Суюнов, Козак, Аъзамов, Симич, Шораҳмедов, Аҳмедов, Раҳматуллаев, Машарипов, Черан, Безерра, Гонсалвеш.
Захирадан тушганлар: Лобанов, Сайфиев, Кримец, Тожиев, Салимов, Искандеров, Аҳмадов, Иброҳимов, Абдураҳимов, Маҳмудҳожиев, Ҳакимов.
Голлар: Машарипов, 36 - 1:0. Безерра, 44 - 2:0. Искандеров, 54 - 3:0. Ҳакимов, 57 - 4:0.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика