

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси, 2015 йилги Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси Достонбек Ҳамдамов 20 ёшга тўлди. Бундан ташқари "Бухоро" клуби аъзоси, 2009 йилги Мисрда ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчиси Жасур Ҳасанов 27 ёшни қаршилади.
Биз ўз туғилган кунини нишонлаётган барчани сайтимиз ходимлари ва мухлислари номидан табриклаб қоламиз!





