UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  15 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  19 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Достон Турсунов: “Металлург” мураббийлари ишончини оқлашга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Достон Турсунов: “Металлург” мураббийлари ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"

“Қўқон-1912” жамоаси ҳимоячиси Достон Турсунов якунланган мавсумда 24та ўйинда майдонга тушиб 2та гол уришга эришди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси фаолиятини Бекободнинг “Металлург” клубида давом эттиришга қарор қилди. Биз ҳимоячи билан боғланиб қўқонликлар сафидан кетиш сабабларини сўрадик.

- Сиз учун “Қўқон-1912”даги бир мавсум қандай ўтди?

- 2016 йил олий лигада “Қўқон-1912” сафида ўйнадим. Ундан олдинги йилларда бир мавсумда бу қадар кўп ўйинда майдонга тушмаган эдим. Қўқонликлар сафида 20дан ортиқ ўйинда иштирок этдим. Яъни олий лигада тўлақонли дебют мавсумимини ўтказдим деб айта оламан.

- Жамоа нима учун мавсум охирида олий лигада қолиш учун курашди деб ўйлайсиз?

- Қийин савол. Футболда доим ҳам ютишнинг имконияти йўқ. Қайсидир баҳсларда омад биздан юз ўгирди, баъзи учрашувларда ўзимиз хатоларга йўл қўйдик. Шу сабабли ҳам мавсум охирида олий лигада қолиш учун курашдик. Тўғриси “Қўқон-1912”дек клуб биринчи лигада ўйнаса ярашмасди. Нўъмон Ҳасанов жамоага келиб барчаси ўзгариб кетди. Йигитларга ишонч берди, ҳамма бирга ҳаракат қилди ва якунда мақсадимизга эришдик.


- Бир йил давомида олий лиганинг асосий футболчиси сифатида ўйнаб нималарни ўргандингиз?
- “Қўқон-1912” сафида кўплаб ўйинларда майдонга тушишга эришганимдан хурсандман албатта. Олий лигада кучли ва тажрибали ҳужумчиларга қарши ўйнадим. Бутун мавсум давомида ҳар қандай футболчи учун бир маъромда ўйнаш қийин.

- Қўқонда қайси футболчилар сизга кўпроқ ёрдам беришди?

- Жамоага мени Мурод Исмоилов олиб келиб менга ишонч билдириб майдонга туширишни бошладилар. “Қўқон-1912”да барча йигитлар бир-бирига ёрдам беради. Жамоада Азиз Тўхтабоев, Носир Отақўзиев ва Жалил Кимсанов, иккинчи даврада келган Собир Ҳамидов ҳамда Жавоҳир Сидиқовлар менга кўп нарса ўргатишди. Уларга ва бошқа йигитларга раҳмат айтаман. Тўғрисини айтаман “Қўқон-1912”дан кетиш мен учун жуда қийин бўлди.

- Қайси ўйинлар сиз учун оғир ўтди?

- Ҳеч қайси баҳс осон ўтгани йўқ. Ҳеч қайси клуб осонгина таслим бўлгани йўқ. Бошқаларга нисбатан қийин ўйинларга келсак “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Насаф” билан учрашувлар оғир бўлди. Бу жамоалар сафида кучли ҳужумчилар ўйнашади.


- “Металлург”га ўтиш қандай рўй берди?
- Бекободнинг “Металлург” клуби мураббийлари мени жамоага таклиф қилишди. “Қўқон-1912” раҳбарияти мени кетишимга қаршилик билдирмади. Шу боис мен ўзимни Бекобод клуби сафида синаб кўришга қарор қилдим. Куни кеча жамоа билан шартнома туздим, бундан жуда хурсандман. Энди мураббийларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

- Жамоа қандай кутиб олди?

- “Металлург” ҳам “Қўқон-1912” каби аҳил оила экан. Бекободда бир неча йиллардан буён деярли бир хил таркиб ўйнаб келмоқда. Яъни барча футболчилар бир-бирларини жуда яхши билишади. Мени жамоа ажойиб кутиб олди.

- Мураббийлар сиздан нима кутишаётганини айтишдими?

- Мен ҳимоячиман, шундай экан мураббийлар мендан нимани кутишлари аниқ (кулади). Таркибдаги тажрибали ҳимоячилардан билмаганларимни ўрганаман деб умид қиламан. Ҳикмат Ҳошимов ва Дониёр Одилов бир неча йиллардан буён олий лигада мунтазам равишда ўйнаб келишмоқда.


- “Металлург” жамоасига қандай таъриф берган бўлардингиз?
- “Чақилмас ёнғоқ”. Менимча шу таъриф тўғри келса керак. Бу жамоа ўтган мавсум кучли рақиблар билан учрашувларда ажойиб ўйинлар кўрсатганини барча кўрди.

- Бу йилги асосий мақсадингиз қандай?

- “Металлург”нинг мақсади олий лигада кучли бешталикка киришдан иборат. 2016 йил клуб мавсумни 7-ўринда тугатди, яъни ўтган йилги натижани яхшилаш керак. Менинг мақсадим эса жамоага кераклигимни исботлаб мураббийлар ишончини оқлашдан иборат. Жамоа билан қўйилган мақсадга эришамиз деб умид қиламан.   

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика