

"Пахтакор"дан кетганимдан кейин олдимда бир қатор вариантлар бор эди. Саудия Арабистони, Таиланд ва Эрон клубларидан таклифлар тушди.
"Истиқлол"нинг қизиқиши бошқаларга қараганда жиддийроқ бўлгани учун шу клубни танладим. Жамоанинг мақсади – олий лигада жон сақлаб қолиш. Менинг мақсадим – клубга ёрдам бериш ва Ўзбекистон миллий терма жамоасига қайтиш", – деди футболчи.
28 ёшли футболчи Эрон жамоаси билан ёзга қадар мўлжалланган келишув имзолади.



