Достон Турсунов: "Бир йил олдин жарроҳлик амалиётини ўтказгандим. Бугун эса "Пахтакор" билан чемпионман"

Iskandarov Abdulaziz
12 ноя 2022
"Пахтакор" ҳимоячиси Достон Турсунов чемпионлик қўлга киритилган "Бунёдкор" билан ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.

"Ҳиссиётлар аъло даражада. Фаолиятимдаги илк чемпионликни нишонладим. Хурсандман. Ўтган йили худди шу пайтда жароҳат олгандим. 17 ноябрь куни жарроҳлик амалиётини ўтагандим. Бугун эса оғир кунлардан сўнг "Пахтакор" билан чемпионман. 

Бу йилги чемпионлик энг зўридир. Чунки аввалги йилларда "Пахтакор" 5-6 тур олдин биринчи ўринни олиши аниқ бўларди",- дейди Достон Турсунов.



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia