Достон Тошматов: “Битта ўйинда 5та гол уришимга шерикларим ёрдам берди”

Narzulla Saydullayev
11 май 2018, 19:56
ПРО-лига 8-турининг “Зомин” - “Хотира-79” (8:0) учрашувида энг яхши ўйинчиси бўлган мезбонлар ҳужумчиси Достон Тошматов билан суҳбатлашдик.

- Аввало ғалаба муборак бўлсин.-    Рахмат.

- Учрашув ҳақида фикрингиз қандай?
-    Ўйин анча қизиқарли бўлди. Дастлабки дақиқалардан гол киритганимиз бизга руҳий устунлик бўлди.

- Бугунги ўйинда 5 та гол ураман деб ўйлаганмидингиз?
-    Ҳар бир футболчи майдонга тушаркан, аввало жамоага ёрдам бераман деб харакат қилади. Мен ҳам хамма ўйинга гол киритиб, жамоага ёрдам бераман деб ҳаракат қиламан. 5 та гол киритишимга жамоадошларимнинг барчалари ёрдам беришди. Жамоадошларимга раҳмат айтаман.

- Ўтган 8 та тур натижасига кўра, голларингиз сони 9 та бўлди. Тўпурарлар ўртасида якка пешқадам бўлиб олдингиз, мавсум сўнгига қадар тўпурарликни сақлаб қола оласизми?
-    Мени асосий мақсадим гол уриб, жамоамга ёрдам бериш. Тўпурарликка келсак ҳали мавсум сўнгига анча вақт бор, ҳаммасини вақт кўрсатади.

Акмал Раҳматуллаев суҳбатлашди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia