

Ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов тўп тепаётган "Ал Наср" жамоаси бугун "Ал Жазира" билан куч синашади. Абу-Дабидаги "Муҳаммад бин Зайед" ўйингоҳида ўтказиладиган учрашув Тошкент вақти билан 21:15 да старт олади.
Айни пайтда "Ал Наср" мусобақа жадвалида 4-ўринни (24 очко) эгаллаб турган бўлса, "Ал Жазира" 2-поғонани (27 очко) эгаллаб турибди (турнир жадвали билан танишинг). Ҳар 2 жамоа 13-турда мағлубиятга учраган эди. Абу-Дабиликлар "Ал Халеей" майдонидан йирик (3:0) ҳисобдаги мағлубият билан қайтган бўлса, "Ал Наср" Азизжон Ғаниев ўйнайдиган "Шабаб Ал Аҳли" жамоасига имкониятни бой бериб қўйди (1:0).




