

Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Микола Шевченко ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи навбатда рақибни ғалаба билан табриклайман. Бугун ким гол урса ўша жамоа ютиши кўриниб турганди. Ўйинимиз яхши, аммо натижа қўлга киритилмаяпти. Масалан, бугун "Қўқон-1912"да яримта вазият бўлди ва ўшандан ҳам фойдаланишди, бизда эса аксинча", - деди Николай Шевченко.




