UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  43 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  56 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  2 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  8 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  3 20:59"Ал Файҳа" — "Ал Ухдуд". Таркиблар маълум  1 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   24 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  1 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  23 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  2 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  4 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2

"Дордой" ўзбекистонлик мураббий билан қисқа муддатли шартнома тузганини эълон қилди. Аҳмедов ҳам шу клубда ишлайди Янгиликлар

"Дордой" ўзбекистонлик мураббий билан қисқа муддатли шартнома тузганини эълон қилди. Аҳмедов ҳам шу клубда ишлайди

Кеча Бишкекнинг "Дордой" клубида ўзбекистонлик мураббий Сергей Арсланов иш бошлаши ҳақида хабар бергандик.

Бугун клуб Арсланов билан 2022 йилнинг 1 июлига қадар мўлжалланган шартнома тузилганини эълон қилди.

Сергей Арсланов "Дордой"да катта мураббий сифатида ишлайди. Яна бир ҳамюртимиз Ислом Аҳмедов эса маслаҳатчи мураббий этиб тайинланди, мураббийлар штабига қирғизистонлик Замирбек Жумагулов ҳам киради.

"Қирғизистон чемпионатида ўзимизга хос бўлмаган ўринда бораётганлигимиз, шунингдек мамлакат кубогидан чиқиб кетганимиз туфайли – клуб раҳбарияти бош мураббий Мурат Жумакеев ва катта мураббий Александр Бельдинов билан шартномани келишилган ҳолда бекор қилди. Клубга Ўзбекистондан икки мутахассисни жалб қилдик, улар ОФК кубоги вақтида жамоани бошқаришади", - деди клуб бош директори Руслан Сидиков.

"Биринчи навбатда клуб раҳбариятига таклиф учун ва яхши кутиб олишгани учун миннатдорчилик билдираман. Клуб ҳақида нима дея оламан?! Ҳа, маълумотлар тўпладим, чемпионат доирасидаги "Абдиш-Ота" клубига қарши ўйинни кўрдим ва футболчилар билан танишишга ҳаракат қилдим. Айтишим мумкинки йигитлар яхши. Маҳоратли ижрочилар бор. Урғуни ўйин ташкил этишга қаратамиз. Клуб олдидаги мақсадлар доим энг олий. Вазифа – ОФК кубогида гуруҳдан чиқиш", - деди "Дордой" катта мураббийи Сергей Арсланов.

Маълумот учун, "Дордой" клуб ОФК кубоги гуруҳ босқичида "Хўжанд" (Тожикистон) ва "Копетдоғ" (Туркманистон) клубларига қарши ўйнайди. Баҳслар 24-30 июнь кунлари Бишкек шаҳрида марказлашган ҳолда ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика