

"Биз ҳеч қаёққа шошилмаяпмиз. Клуб билан яхши муносабатдамиз. Жанлуижи Парижда хурсанд, унинг шартномаси 2026 йилда тугайди.
Йирик клублардан қизиқиш борлиги яхши. Аммо таъкидламоқчиманки, қизиққан томонлар ҳеч қандай ҳаракат қилгани йўқ. Биз бу ҳақида ўйламадик ҳам.
Агар янги шартнома имзоламасак, бошқа вариантларни кўриб чиқамиз. Ҳозирча ҳеч нарсани истисно қилмаймиз", – деди ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма вакили Энцо Райола Tuttosport'га берган интервьюсида.



