Доннарумма "Милан"да қолишни истаётганини айтди

Mirjalol Normatov
30 ноя 2020
"Милан" посбони Жанлуижжи Доннарумма клуб билан шартномасининг узайтирилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Олдинроқ томонлар шартномани узайтиргани борасидаги маълумотларга клубдагилар раддия берганди.

"Агентим клуб билан музокаралар ўтказмоқда. Клубда узоқ вақт қолишни истайман. Кўрамиз, клубдагилар қандай қарорга келаркин", - деди футболчи.

Доннарумма "Милан" тарбияланувчиси ҳисобланади. Голкипер ушбу мавсумда 14 ўйинда қатнашди ва 5 бора ўз дарвозасини қуруқ ҳолда сақлаб қолди. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia